10 апрель куни соат 22:08 атрофида Энбекши тумани, Жилан Бузган қишлоғида яшовчи 1977 йилда туғилган фуқаро уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Қариндошлари уни вафот этган деб тахмин қилишган ва Фавқулодда вазиятлар департаментига хабар беришган.
“Ҳодиса жойига етиб келган тезкор-қутқарув отряди ва кинология хизмати ходимлари қишлоқ яқинидан оқиб ўтувчи ирригация каналида қидирув ишларини олиб боришди. Каналнинг кенглиги 3 метр, чуқурлиги 2-2,5 метр. Қидирув ишлари натижасида 11 апрель куни соат 12:15 да сувдан аёл кишининг жасади топилиб, олиб чиқилди”, — дейилади Чимкент шаҳар ИИБ жамоатчилик билан алоқалар гуруҳи хабарида.
Воқеа жойида Чимкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси тезкор-қутқарув гуруҳининг 11 нафар ходими, 2 та техника ва 1 та кинологик гуруҳ ишлаган. Уларга Ички ишлар бўлимининг 10 нафар ходими, 30 нафарга яқин қишлоқ аҳолиси 3 бирлик техника билан ёрдам берган.