Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремл матбуот хизмати хабар берди.
“Суҳбат чоғида долзарб мавзулар ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий жиҳатларига эътибор қаратилди. Евроосиё маконида интеграция бирлашмалари доирасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш истиқболлари кўриб чиқилди. Россия-Қозоғистон муносабатлари иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатлари тасдиқланди”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, Путин Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операциянинг бориши, шунингдек, Россия ва Украина вакиллари ўртасидаги музокаралар ҳақида маълумот берган.
Қозоғистон президенти Украинанинг нейтрал, блокдан ташқари, ядровий бўлмаган мақоми тўғрисида келишувларга эришишнинг алоҳида аҳамияти ҳақида умумий тушунча билдирган.
“Ўзаро товар айирбошлаш динамикасини сақлаб қолиш мақсадида икки давлат ҳукуматлари ўртасида энг муҳим товар айирбошлаш бўйича ўзаро ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди”, — дейилади Қозоғистон президенти сайтида эълон қилинган хабарда.