Ўзбекистон

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

У 6 кундан бери қидирилмоқда.

Чирчиқда 17 ёшли йигит каналда чўкиб кетди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли ўсмир каналда чўкиб кетди. Бу ҳақида “Миллар” дастурида хабар қилинди. 

 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 27 июль куни Тошкент вилояти ФВБга Бўзсув каналининг маълум қисмида вояга етмаган 17 ёшли йигит чўмилаётган вақтида чўкиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Хабарга асосан зудлик билан қутқарувчилар ҳолат жойига етиб борган. Ҳозирда қидирув қутқарув ишлари давом этмоқда.

 

“Мени болам 6 кундан бери йўқ. У Чирчиқ шаҳридаги спорт мактабида ўқир эди. Ўзим Олмалиқ шаҳриданман. Унинг тренерлари 3-4 та бола билан чиқиб кетган. Нега у мени боламни сўрамасдан олиб чиқади ва тақиқланган жойда чўмилтиради? Ўғлимни қидирилишига кўпроқ ходим бириктирилишини сўрайман, илтимос” , — деган боланинг онаси.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Наманганда 560 млн сўмлик дори воситалари ёқиб юборилди

Тадбир давомида жами 138 031 флакон дори воситаси, 225 килограмм дори воситалари хомашёси, 39 053 дона қадоқлаш идишлари ҳамда ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳам йўқ қилинди.

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Асакада алиментдан қарздор 14 нафар ота қамалди

Сайёр судда 30 нафар отанинг жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.