1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Даврон Кабуловнинг отаси суд қилинди

Унга 8 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Даврон Кабуловнинг отаси суд қилинди

Маълум бўлишича, унинг отаси Равшан Кабуловга тегишли меҳмонхона 1,5 йил давомида газдан ўғринча фойдаланиб келган.

 

Бош прокуратура маълумотига кўра, меҳмонхона 344 млн 872 минг сўмлик табиий газдан яширин равишда фойдаланиб келиб, жуда кўп миқдордаги табиий газни яширин равишда талон-торож қилганлиги аниқланган.

 

Яккасарой туман судининг ҳукмига кўра, Равшан Кабулов Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан айбли деб топилиб, 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва шартли равишда 1 йил синов муддати белгиланган.

 

Жиноят иши доирасида аниқланган 344 млн 872 минг сўмлик моддий зарар “Ҳудудгаз Пойтахт” газ таъминоти филиали фойдасига ундирилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика