Ўзбекистон

Андижонлик 73 ёшли эркак фарзандидан алимент ундирди

У аввал фарзанди вояга етгунча алимент тўлаган.

Андижонлик 73 ёшли эркак фарзандидан алимент ундирди

Олтинкўл туманида яшовчи 73 ёшли Қ.М. биринчи аёли билан ажрашиб кетгач, фарзанди вояга етгунга қадар алимент тўлаган. Ҳозирда эса пулга муҳтожлиги сабаб, ўзи бир вақтлар алимент тўлаган ўғлидан алимент ундириб берилишини сўраб мурожаат этган.

 

Суднинг ижро варақасига кўра, ўғил отага ҳар ойда 250 000 сўм миқдорида алимент тўлаб бориши белгиланган. Ижро ҳаракатлари давомида алимент пуллари отахонга ойма-ой ундириб берилган.

 

Ҳозирги вақтда ўғил Россия давлатида ўқиётганлиги сабабли, хорижга чиқиш чекловларини олиб ташлаш учун отасига олдиндан алимент тўловларини тўлаб беришини билдирган. Отанинг розилигига асосан, 5 000 000 сўм алимент пуллари ундириб берилди. Шундан сўнг, ундирувчи Қ.М. ўз хоҳишига кўра, ижро ҳужжатини қайтариб олган.

 

custom img

Қарши ва Бухорода бозор мансабдорларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Улар бозор ҳудудидаги савдо жойларини ноқонуний расмийлаштириб бериш эвазига 11–80 минг доллар миқдорида пул талаб қилган.

custom img

Ёввойи табиат ортидаги меҳр: Тошкентда минглаб ёшлар экология учун бирлашди

Бутунжаҳон ёввойи табиат куни муносабати билан Тошкент ҳайвонот боғида экологик тадбир бўлиб ўтди.

custom img

Ўзбекистонда метан заправкалар фаолияти вақтинча чекланди

Жамоат транспорти ва хизмат кўрсатувчи объектларга газ етказиб бериш чекловларсиз давом этади.

custom img

Яқин Шарқдаги воқеаларда ҳалок бўлганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ — ТИВ

Саудия Арабистонидан эвакуация давом этмоқда, БААдан репатриация рейси режалаштирилган.

custom img

Доҳада 500 дан ортиқ Ўзбекистонлик вақтинча меҳмонхоналарда яшамоқда

Элчихона уларга зарур амалий ёрдам кўрсатмоқда.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Ўмонга боради

Ўзбекистон Президенти Ўмон Султони билан телефон орқали мулоқот қилиб, давлатда бўлиб турган фуқаролар учун яратилаётган шароитлар учун миннатдорлик билдирди.

custom img

Яқин Шарқдан 5 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Бугунги кун ҳолатига кўра, 21 та парвоз орқали Мадина ва Жидда аэропортларидан 4 948 нафар, Дубайдан эса 235 нафар йўловчи Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

Тошкентда автобус бекатларидаги дўконлар олиб ташланади

360 дан ортиқ бекат ва 190 та катта-кичик чорраҳа хатловдан ўтказилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"