Ўзбекистон

“Депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди”

Расул Кушербаев ортидан яна бир депутат ишдан кетишга қарор қилди.

“Депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди”

 

Аввалроқ Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ўзининг Парламентдаги фаолиятини тўхтатганини маълум қилганди. Унинг ортидан Нуриддин Зайнитдинов ҳам маҳаллий кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилди.

 

“Дўстимиз, депутат Расул Кушербаев билан бўлган ҳолатни қоралайман. Қачонгача депутатлар оғзини ёпиш, қасддан уларни позициясини билдиришига қаршиликлар бўлади?

 

Гапирма! Индама! Аралашма! Қачонгача бундай гапларни эшитамиз?! Депутатнинг гапиришдан бошқа нимаси қолмоқда? Энди шунгаям йўл берилмаса... Хуллас Расул Кушербаевни тўлиқ қўллаб-қувватлайман”, — деган Зайнитдинов.

 

Депутатнинг ёзишича, унинг ўзига ва оиласига бир неча маротаба босим қилинган.

 

“Депутат бўлиб, эмин-эркин депутатлик қилолмайдиган шароитда ишлаб бўлмайди. 2022 йилнинг ўзида 2-3 маротаба менга бўлган босимлар ва ноқонуний ишларнинг айбдорларига шу кунгача чора ҳам кўрилмади.

 

Оиламгача, қариндошларимгача таъқиб ва босим қилишга боришди... Мен ҳам маҳаллий Кенгаш депутатлигидан кетишга қарор қилдим”, — дея пост қолдирган у Телеграм саҳифасида.

 

custom img

Ғолиблар 15 миллион сўмгача мукофот билан тақдирланади

Тошкентда ўтказиладиган “Tashkent International Half Marathon – 2026” ярим марафонида ғолиблар 1 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача бўлган пул мукофотлари билан тақдирланади.

custom img

Ўзини томдан ташламоқчи бўлган қиз қутқариб қолинди

ИИО ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида кўп қаватли уйнинг томига чиқиб олган фуқаро хавфсиз тарзда пастга туширилган.

custom img

Тошкентда автомобиллар оқими 30 фоизга ошди, тирбандлик эса 6 балл даражасида сақланди

Янги ўқув йилининг илк кунида транспорт оқими ошди, бироқ тирбандликнинг кескин кучайишига йўл қўйилмади.

custom img

Оҳангарон туманида автобус ва Lacetti тўқнашди

Lacetti ҳайдовчиси ва 2 нафар автобус йўловчиси шифохонага олиб кетилган.

custom img

“Тошкент халқаро яриммарафони” сабаб айрим кўчаларда ҳаракат чекланади

Чекловлар 6 сентябрь соат 05:00 дан 14:00 гача амал қилади.

custom img

Жиззахда 33 минг аҳолига мўлжалланган атомчилар шаҳарчаси қурилади

Вилоятда 9,5 млрд долларлик интеграциялашган атом электр станцияси қурилиши давом этмоқда.

custom img

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 39 миллиондан ошди

Шавкат Мирзиёев аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш якунлари ҳамда статистика тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар билан танишди.

custom img

Ўзбекистонда ягона божхона тўлови ставкаси 30 фоиздан 20 фоизга туширилади

2027 йилдан божхона соҳасидаги янги стратегияга кўра, тўловлар пасайтирилади ва тадбиркорлар учун бир қатор талаблар бекор қилинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"