Жаҳон

Диққат, Nipah вируси!

Касаллик қачон, қаерда ва қандай пайдо бўлди?

Диққат, Nipah вируси!

 

Ҳиндистон ҳукумати Керала штатида тобора авж олиб бораётган Nipah вируси тарқалишини тўхтатиш учун оммавий синовларни жорий қилди. Штатда ҳозиргача беш киши, жумладан, бир бола касалликдан ҳалок бўлган. Расмийлар, шунингдек, жамоат йиғилишларини чеклаб қўйди, мактаблар ва идоралар вақтинча ёпилди.

 

Вирус деярли икки миллион аҳоли истиқомат қиладиган Кожикоди шаҳрида аниқланган. Расмийлар аҳолини қўрқмасликка, карантин қоидаларига риоя қилишга чақирмоқда. Давлат кенг кўламли синовлар ва беморлар билан алоқада бўлганларни қаттиқ изоляция қилиш орқали бир неча ҳафта ичида олдинги гуруҳ касалликларини бартараф этишга муваффақ бўлди.

 

Nipah ўзи нима? Nipah — ҳайвонлардан юқадиган, аммо жиддий вирусдир. Касаллик иситма, қусиш ва ўткир нафас олиш белгиларига олиб келиши мумкин. Оғир ҳолатларда энцефалит — миянинг яллиғланиши ва комага олиб келиши мумкин.

 

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, вирусдан ўлим даражаси 40-75 фоизни ташкил қилади. Юқори ўлим даражаси инфекцияга қарши вакцина йўқлиги билан боғлиқ ва касалликнинг анъанавий даволаниши фақат қўллаб-қувватловчи ёрдамни ўз ичига олади.

 

Nipah эпидемияси илк бор 1998 йилда Малайзия ва Сингапурдаги чўчқа фермерлари орасида тарқалган. Вирус аниқланган қишлоқ шарафига номланган.

 

Вирусни кўршапалаклар оиласи вакиллари, итлар ва тулкилар олиб юради. Инсон уни тўғридан-тўғри ушбу ҳайвонлардан ёки улар теккан меваларни истеъмол қилиш орқали юқтириши мумкин. Инфекцияни касал одамдан ҳам юқтириб олиш мумкин.

 

Олимлар кўршапалаклардан мутацияга учраган штамм пайдо бўлишидан қўрқишади. Умуман олганда, Нипаҳ вируси камдан-кам учрайди, аммо ЖССТ вирусни Эбола, Зика ва COVID-19 билан бир қаторда глобал эпидемияга олиб келиши мумкинлиги сабабли биринчи навбатда текширишга лойиқ касаллик сифатида қайд этди.

 

1998 йилда Nipah вирусини Малайзияда 300 га яқин одам юқтирган, 100 дан ортиқ маҳаллий аҳоли  у сабаб вафот этган. Ўшанда вирусни йўқ қилиш учун бир миллион чўчқа ёқиб юборилган.

 

Шу йил вирус Cингапурга ҳам тарқалди, у ерда Малайзиядан олиб келинган чўчқалар сўйиш фермасидаги ишчилари орасида 11 та ҳолат ва битта ўлим қайд этилган. Бангладеш ва Ҳиндистон 2001 йилда биринчи авж олиш ҳақида хабар беришган.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, 1998 йилдан 2015 йилгача Нипаҳ вируси билан касалланган 600 дан ортиқ ҳолат қайд этилган.

 

ЖССТнинг хабар қилишича, охирги 20-30 йил ичида ҳайвонлардан одамга юқадиган касалликлар сони ортди. Биринчидан, саноат деҳқончилиги ҳайвонлар орасида патогенларнинг тарқалиш хавфини оширади. Икинчидан, ўрмонларни кесиш ёввойи табиат, уй ҳайвонлари ва одамлар ўртасидаги алоқани кучайтиради.

 

Олимларнинг огоҳлантиришича, иқлим инқирози зооноз касалликлар хавфини ҳам оширмоқда, 50 йил ичида 15 000 та вирус турлари ўртасида мутация бўлиши мумкин.

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Ҳурмуз бўғози қачон очилади? Эрон АҚШга етти шарт қўйди

Муҳсен Ризоий АҚШ Эроннинг шартларини тўлиқ қабул қилганидан кейингина бўғоз очилишини маълум қилди.

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

Тарихий натижа: АҚШ Сенатига илк мусулмон сенатор сайланиши мумкин

У сайлов кампаниясини Нью-Йорк мэри Зохран Мамдани қўллаган услубга яқин тарзда олиб борган.

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Исроил мухолифати Нетаньяхуга қарши: бош вазирликка собиқ ҳарбий тавсия қилинди

Бироқ янги ҳукуматни шакллантиришда араб партиялари билан ҳамкорлик масаласи мухолифат ичидаги асосий келишмовчилик бўлиб қолмоқда.

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Европада бомба таҳдидлари: бешта самолёт текширувдан ўтказилди

Таҳдидлар сабаб айрим самолётлар захира аэропортларига қўнишга мажбур бўлди, бошқалари эса манзилига етиб боргач текширилди.

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Ядровий зарба хавфи: Эрон аҳолига фавқулодда кўрсатмаларни эълон қилди

Эрон давлат телевидениеси ядровий зарба берилган тақдирда аҳолининг қандай ҳаракат қилиши кераклиги ҳақида кўрсатмаларни намойиш этди.

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Эрон балиқчи кемасини қароқчилар эгаллади: Ҳиндистон денгиз флоти экипажни қутқарди

Қутқарув ишлари 48 соат давом этган.

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Майда безориликдан полиция буйруғига бўйсунмасликкача: Россияда депортация чоралари кенгайтирилди

Миграция қоидаларини бузганлик учун жазолар кучайтирилди.

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

АҚШнинг Эронга зарбалари: Қешм оролида портлашлар эшитилди

Америка расмийлари ҳужумни мудофаа чораси сифатида таърифлаган.