1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунё бўйича атиги 48 фоиз чақалоқлар она сути билан озиқлантирилмоқда

ЖССТ ва ЮНИСЕФ ҳукуматларни бунга эътибор қаратишини сўрамоқда.

Дунё бўйича атиги 48 фоиз чақалоқлар она сути билан озиқлантирилмоқда

Бутунжаҳон она сути билан озиқлантириш ҳафталигига бағишланган ушбу ҳисоботда келтирилишича, ҳозир дунё бўйича олти ойликкача бўлган чақалоқларнинг бор-йўғи 48 фоизи тўлиқ эмизилмоқда.

 

Бу эса Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси томонидан 2030 йилгача белгиланган марра — 60 фоизлик кўрсаткичдан анча паст.

 

Негаки баъзи мамлакатларда аёллар фарзандларини кўкрак сути билан озиқлантириш борасида малакали тиббий масалаҳат олиш имкониятига эга эмас. Айримлари эса эмизишнинг чақалоқ ва она саломатлиги учун нақадар муҳимлигидан бехабар.

 

Шифокор ва ҳамшираларни тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларида эмизикли болаларни озиқлантириш бўйича ўқув дастурларини йўлга қўйган мамлакатлар сони 20 фоиздан ошмайди.

 

Қатор давлатларда она сути билан парваришлашни қўллаб-қувватлаш мехназмлари ишлаб чиқилмаган. Бу борада доимий мониторинг дастурлари мавжуд эмас.

 

Шундан келиб чиқиб, ЖССТ ва ЮНИСЕФ ҳукуматлар, соғлиқни сақлаш ташкилотлари ва бошқа ҳамкорларни оналар ва чақалоқларга кўрсатиладиган парвариш, жумладан, эмизишни қўллаб-қувватлаш хизматларини молиялаштиришга чақирди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика