1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Зилзила туфайли Россиянинг ядро сувости кемалари шикастланган

Бунга Россия Мудофаа вазирлиги ҳозирча изоҳ бермаган.

Зилзила туфайли Россиянинг ядро сувости кемалари шикастланган

Камчаткада юз берган зилзила ва ундан кейин содир бўлган цунами оқибатида Россия Тинч океани флотининг яриморолда жойлашган базасидаги аксарият ядро сувости кемалари жиддий шикастланган. Бу ҳақида сунъий йўлдош тасвирларига таяниб, The Telegraph нашри хабар бермоқда.

 

Ушбу база яриморол жанубидаги Крашенинников кўрфазининг ёпиқ маъмурий-ҳудудий бирлиги ҳисобланади. Тасвирларга кўра, тиргаклардан бирининг бир қисми асл ҳолатидан оғиб кетган, бу эса унинг тўхташ жойидан чиққанини кўрсатади. Тахминларга кўра, 8,8 магнитудали зилзила натижасида юзага келган тўлқинлар орадан 15 дақиқа ўтиб эпицентрдан тахминан 120 км ғарбда жойлашган базага етиб борган. Базада Борей типидаги замонавий атом сувости кемалари ва Совет дельталари жойлашган.

 

Буюк Британиянинг Мудофаа ва хавфсизликни ўрганиш бўйича қўшма институти илмий ходими, доктор Сидхарт Каушал сунъий йўлдош тасвирларида сув ости флотига зарар етказилганлик аломатлари йўқлигини таъкидлади.

 

Маълумот учун, 30 июль куни Камчатка қирғоқларида 1952 йилдан бери энг кучли зилзила содир бўлди. Айни пайтда яриморолда энг машҳур рус вулқонларидан бири Ключевская Сопка уйғонган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика