Кеча, 5 август куни тунда Телеграм асосчиси Павел Дуровнинг шахсий профили ўчиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.
Шахсан Дуровга тегишли @monk ва @crow аккаунтларига хабар юборишнинг имкони бўлмагани учун улар “анча вақт кирилмаган” ёки “ўчирилган” деган ёзувлар билан кўринган.
Бироз вақт ўтгач, мессенжер асосчисининг иккала аккаунти ҳам тикланиб, яна очиқ бўлди. Дуров ва Телеграм жамоасининг ўзи воқеа юзасидан расмий изоҳ бермаган.
Бир қатор оммавий ахборот воситалари профиллар хакерлар томонидан бузиб кирилган бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзишмоқда. Тахминларга кўра, кимдир профилга кириш кодини қўлга киритган ва уни ўчириш учун сўров юборган.


