Жаҳон

Дунё тартиботининг куч воситасида ўзгартирилишига қаршимиз — Фумио Кисида

Япония бош вазири Жозеф Байден билан музокара ўтказди.

Дунё тартиботининг куч воситасида ўзгартирилишига қаршимиз — Фумио Кисида

 

Япония ва АҚШ шаклланган дунё тартиботи ва статус-квонинг куч ишлатиш йўли билан ўзгартирилишига қарши. Бу ҳақда Япония бош вазири Фумио Кисида Жозеф Байден билан музокаралар якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

 

“Биз қаерда бўлишидан қатъий назар, шаклланган дунё тартиботини куч ишлатиш йўли билан ўзгартирилишига қарши чиқамиз”, –– деган у. Кисида Украинадаги вазият ҳамда Жанубий ва Шарқий Хитой денгизларидаги ҳолатни мисол қилиб келтирган.

 

Шу билан бирга Япония бош вазири Вашингтон билан энергетика ҳамда озиқ-овқат танқислиги соҳасида ҳамкорлик қилишини айтган. Унинг қўшимча қилишича, Украинадаги вазият ортидан энергетика ва озиқ-овқат йўналишида вазият кескин ёмонлашди.

 

Аввалроқ Байден Хитой ва Шимолий Кореяга вакцина етказиб беришга тайёрлигини айтганди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунё тартиботининг куч воситасида ўзгартирилишига қаршимиз — Фумио Кисида | Zamon.uz