1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Дунёда гуруч нархи кўтарилиши мумкин

Энг йирик экспортёр давлатлар шоли нархини оширмоқчи.

Дунёда гуруч нархи кўтарилиши мумкин

 

Таиланд ва Вьетнам дунё бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаши учун биргаликда гуруч нархини ошириши керак. Бу ҳақда Таиланд бош вазири Прают Чан-Оча маълум қилди.

 

Таиланд ҳукуматининг таъкидлашича, бу тадбир миллионлаб фермерларга фойда келтириши мумкин. Гуруч экспортида энг муҳим икки давлатнинг ушбу ҳаракатлари озиқ-овқат танқислигини кучайтириши хавфи мавжуд.

 

Таиланд ҳозиргача нарх ошишини эълон қилмаган бўлсада, дунё бозорида шаклланган вазиятдан фойдаланмоқчи. Мамлакат савдо вазири Журин Лаксанависитнинг сўзларига кўра, таиландлик фермерлар бу йил 8 миллион тонна гуруч етиштиради.

 

Бундан ташқари, тез орада Ҳиндистон ҳам шоли экспортига мораторий жорий қилиши мумкин. Бу давлат дунё бозорига 40 фоиз гуручни етказиб беради.

 

Аввалроқ ЖССТ дунёда очлик хавфи кучайганини маълум қилганди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика