Жаҳон

Дунёда йил бошидан буён илк бор озиқ-овқат нархлари пасайди

12 ой давомида нархи тўхтовсиз ўсган озиқ-овқат маҳсулотлари илк бора арзонлашди.

Дунёда йил бошидан буён илк бор озиқ-овқат нархлари пасайди

 

 

Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти ўзининг озиқ-овқат нархлари индексига бағишланган ойлик ҳисоботида хабар бермоқда. Ҳисоботда айтилишича, май ойига нисбатан июньда нарх-наво индекси 2.5 фоизга пасайган, лекин нархлар ҳали ҳам бир йил олдинга нисбатан 33.9 фоизга баландлигича қолмоқда. Ташкилот нархлар индекси пасайишига ўсимлик ёғи, ғалла ва қисман сут маҳсулотлари нархи арзонлашганлиги сабаб бўлган. Жумладан, июнь ойида ўсимлик ёғи нархи май ойига нисбатан 9.8 фоиз, ғалла 2.6 фоизга, сут маҳсулотлари йил бошидан буён 1 фоизга арзонлашган. 


Шу билан бирга гўшт ва шакар нархлари индекси ўсгани қайд этилди. Масалан, гўшт нархи индекси 2.1 фоиз, шакар нархи индекси 0.9 фоизга ўсган. 


Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти январ ойидаги ҳисоботида озиқ-овқат нархлари 2014-йил июлидан буён максимал миқдорда ўсганлигини қайд этган эди. Жумладан, январда ғалла 7.1 фоиз, ўсимлик ёғи 5.8  ва шакар 8.1 фоиз га қимматлашган.

custom img

Путин Хитойга расмий ташриф билан борди

Ташриф давомида бир қатор соҳаларда ҳамкорликни қамраб оладиган қарийб 40 та ҳужжат имзоланиши режалаштирилган.

custom img

Турклар Эрондан ҳам ёмонроқ аҳволга тушади — Исроил маданият вазири

Мики Зоҳар “Туркияга душман давлат сифатида муомала қилишни бошлаш лозим” деган мазмундаги фикрни ҳам илгари сурган.

custom img

Россия тарихчилари Қирғизистон дарсликларидан “мустамлакачилик” атамасини олиб ташлашни сўради

Қирғизистонлик тарихчилар эса тарихий жараёнларни инкор этмаслик зарурлигини билдирди.

custom img

Эрдоған Исроилнинг Ғазога ёрдам олиб кетаётган флотилияга ҳужумини қоралади

Исроил кучлари Ғазага йўл олган камида икки кемага қарата ўқ узган. Флотилиянинг 44 та кемасини тўхтатган.

custom img

Эбола эпидемияси оқибатида ҳалок бўлганлар сони 131 нафарга етди

Дунё бўйлаб Эбола билан касалланишнинг 500 дан ортиқ гумон қилинган ҳолати қайд этилган.

custom img

Қирғизистон тарихий адолат тикланишига умид қилмоқда — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти давлат раҳбарларини мамлакат номзодини БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига қўллаб-қувватлашга чақирди.

custom img

АҚШ Эрон билан музокараларни қайта бошлаш учун бешта шарт илгари сурди

Ушбу таклифлар бажарилган тақдирда ҳам, минтақадаги кескинлик тўлиқ бартараф этилиши кафолатланмаган.

custom img

АҚШдаги масжидда қуролл ҳужум уюштирилди: уч киши ҳалок бўлди

Гумонланувчилар отишмадан сўнг ўз жонига қасд қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"