Жаҳон

Дунёдаги энг кучли университетлар рейтинги маълум қилинди

Мутахассислар Хитой университетларининг жадал ривожланишини қайд этмоқда.

Дунёдаги энг кучли университетлар рейтинги маълум қилинди

 

Times Higher Education (ТHE) томонидан 2024 йил учун жаҳон университетлари рейтинги эълон қилинди. Мутахассислар Хитой университетларининг жадал ривожланишини қайд этмоқда.

 

Яқинда тақдим этилган этилган THE World University Rankings-2024 маълумотларига кўра, Оксфорд университети саккиз йилдан буён дунёнинг энг яхши университетлари рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турибди.

 

Биринчи ўнталикда Гарвард (4-ўрин) ва Кембриж (5-ўрин) ҳали ҳам жадвалнинг юқори қисмида жойлашган.

 

Бироқ кучли бешталик ўринлари бироз ўзгарди, Стенфорд 2023 йилдаги учинчи ўриндан бу йилги рейтингда иккинчи ўринга, Массачусет Технология институти 2023 йилдаги бешинчи ўриндан учинчи ўринга кўтарилди.

 

Жорий йилда АҚШ ва Буюк Британия ҳамда Европа университетлари позисияларида сезиларли даражада пасайиш кузатилди. Айни пайтда Осиёдаги университетлар, айниқса, Хитойдаги олий таълим муассасалари ўсишда давом этмоқда.

 

Синхуа (12) ва Пекин (14) университетлари рейтингда Пенсилвания, Жон Хопкинс ва Колумбия университетларини ортда қолдирди.

 

Япониянинг Токио университети Осиёнинг ўсиб бораётган академик таъсири тенденциясини давом эттириб, Эдинбург университети, Лондон Кингс коллежи ва Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар академиясини ортда қолдириб, 10 поғона юқорилади ва 29-ўринга кўтарилди.

 

Олти йиллик маълумотлар таҳлили шуни кўрсатдики, АҚШ университетларининг ўртача рейтинги 2019 йилгига қараганда 296-ўриндан сўнгги таснифда 348-ўринга тушиб кетган. Буюк Британиянинг ўртача рейтинги ҳам сезиралри даражада – 451 дан 477 гача пасайгани кузатилган.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

Ҳар йили минглаб ўлат ҳолатлари қайд этилади — ЖССТ

ЖССТ вакили дунё бўйлаб ўлат ҳолатлари бўйича статистикани маълум қилди.

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

“Саккизта урушни тугатдим, яна бири яқин” — Трамп

АҚШ президенти орада яна бир қуролли можарога чек қўйишни кутаётганини айтди.

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Чиқиб кетиш учун пул тўланади: Таиланд мамлакатдан чиқиш солиғини жорий этишни таклиф қилди

Дастлаб тўлов фақат ҳаво орқали мамлакатни тарк этаётган йўловчиларга нисбатан қўлланади.

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Таиландда 30 долларлик чиқиш йиғими жорий этилиши мумкин: у туристлар ва фуқаролардан олинади

Йиғим фақат мамлакатдан ҳаво транспортида чиқишда ундирилади, қуруқлик ва денгиз орқали чиқишда эса олинмайди.

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Косовода янги президент сайланди: Жустина Широка Пула лавозимни эгаллади

Унинг сайланиши муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши эҳтимолини бартараф этиб, мамлакатдаги сиёсий тангликни юмшатди.

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Россия Украинага йирик ҳужум уюштирди: камида 20 киши ҳалок бўлди

Украина расмийларига кўра, ҳужумлар Киев, Полтава, Днепропетровск ва Харьков вилоятларига қаратилган.