1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Дунё / 
  4. Дунёга учинчи жаҳон уруши хавф солмоқда—Трамп

15:26 / 09.10.2022

703

Дунёга учинчи жаҳон уруши хавф солмоқда—Трамп

Дунёга учинчи жаҳон уруши хавф солмоқда—Трамп

Собиқ Президент бунинг олдини олиш йўлини айтди.

 

АҚШнинг собиқ Президенти Доналд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги музокараларни зудлик билан бошлашга чақирди. 

 

“Украинадаги урушни тинч йўл билан тугатиш бўйича зудлик билан музокараларга киришишимиз керак, акс ҳолда, учинчи жаҳон урушига гувоҳ бўламиз”, — деди Трамп.

 

Шу ҳафта бошида америкалик бизнесмен Илон Маск Украинадаги муаммони ҳал қилишга ёрдам беришга ҳаракат қилганди. У можарони ҳал қилиш учун Қримни Россия ҳудуди деб тан олиш ва Киевнинг нейтрал мақоми таъминланиши кераклигини таъкидлаган.

 

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика