Ўзбекистон

Электр корхона бошлиғи 78 млн пора олган вақтда ушланди

Ҳолатда Гулистон шаҳрида юз берган.

Электр корхона бошлиғи 78 млн пора олган вақтда ушланди

 

Гулистон шаҳар электр корхонаси бошлиғи МЧЖнинг электр қарздорлигини ёпиб бериш учун тадбиркордан 90 млн талаб қилди. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, раҳбар 2023 йилнинг май ойидан 2024 йилнинг май ойигача корхонада электр муҳандиси вазифасида ишлаб келган. МЧЖнинг электр энергиясидан 202 млн 500 минг сўмлик қарздорлигини танишлари орқали ҳисобдан ўчириб бериш эвазига тадбиркордан 90 миллион талаб қилган.

 

Шунингдек, 2023 йилнинг июнь-декабрь ойлари тадбиркордан жами 78 миллион сўм олган, лекин ваъдасини бажармаган яъни, қарздорликни базадан ўчиртиролмаган. Олган пулларидан 3 миллион сўмини учинчи шахс орқали қайтариб берган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши кўзғатилиб, қамоқ жазоси тайинланган

custom img

Президент Иброҳим Ғафуров вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Иброҳим Ғафуров “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони, “Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби” фахрий унвони, шунингдек, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари билан тақдирланган.

custom img

Сурхондарёдаги Александр Федин барпо этган боғ давлат муҳофазасига олинади

Ҳолат  Президенти администрацияси ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси томонидан алоҳида назоратга олинган.

custom img

Тошкентда электробус уриб кетиши оқибатида бир киши вафот этди

Автобус орқага ҳаракатланаётган вақтда пиёдани уриб юборган.

custom img

Марказий Осиёдаги илк бепул медиа банк ишга туширилди

Aura .uz платформасида 12 мингдан ортиқ профессионал фото, видео ва инфографик материаллар жамланган бўлиб, база ҳар куни янги контентлар билан бойитиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди

Иброҳим Ғафуров мумтоз адабиёт, фольклор, адабий танқид ва бадиий таржима соҳаларида самарали ижод қилган.

custom img

“Прокурор” деб кўрсатилган шахс газ “заправка” директори экани аниқланди

Ижтимоий тармоқларда ҳайдовчи билан тортишиб, ўзини прокурор сифатида таништирган шахс иштирокидаги видео юзасидан Бош прокуратура расмий муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда ИИБ биносида ППХ ходимига пора таклиф қилган шахс қўлга олинди

Унинг машинасидан ўткир ҳидли модда солинган пакетлар топилган.

custom img

Фирибгарларнинг янги тузоғи: Телеграмда сохта суд чақирувлари тарқатилмоқда

Шубҳали файл ёки ҳавола очилиши Телеграм аккаунти ва шахсий маълумотларнинг ўғирланишига олиб келиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"