Энди давлат байроғи уйингизда ҳам ҳилпираши мумкин
O‘zLiDeP муҳим ташаббус билан чиқди.

Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP Фракциясининг кенгайтирилган йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ташаббусини муҳокама қилиб, депутатлар орасидан ишчи гуруҳи тузилмоқда.
Қонун лойиҳасида Давлат байроғидан фойдаланишдаги чекловларни олиб ташлаш, фуқароларнинг эркин фойдаланиши, эгалик қилиш имкониятларини кенгайтириш назарда тутилмоқда.
Оддий айтганда бу ўзгаришлардан кейин фуқаролар ҳам байроғимизга ҳурмат сақлаган ҳолда ўз хонадонларига ҳам илиш, иш жойларида эркин фойдаланиши мумкин бўлади.
Бу орқали байроқ бўйича мавжуд чекловлар учун белгиланган жазо масаласини ҳам қайта кўриб чиқишга тўғри келади.







