1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Энди IELTS фақат компьютерда топширилади

Ўзбекистонда бу бўйича янги тартибга ўтилмоқда.

Энди IELTS фақат компьютерда топширилади

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қоғозда топшириш даври ниҳоясига етди. 11 июлдан бошлаб барча тестлар фақат компьютерда ўтказилади. Бу ҳақда IDP тест маркази расмий хабар берди.

 

Қайд этилишича, 10 июль куни бўлиб ўтадиган IELTS — қоғозли шаклда ўтказиладиган сўнгги имтиҳон бўлади. Бу ўзгариш IDP, British Council ва Cambridge University Press & Assessmentтомонидан ўтказиладиган барча имтиҳонларга тегишли.

 

Қоғозли шаклнинг бекор қилиниши оператив ва хавфсизлик сабаблари билан изоҳланмоқда. Сўнгги ойларда айрим имтиҳонларнинг жавоблари тестдан олдин тарқаб кетгани ҳақида хабарлар чиққан эди. Хусусан, 7 июнь куни ўтказилган имтиҳон жавоблари кечикиб 24 июнда эълон қилинган.

 

Шу сабаб, Edu-Action Exams маркази рўйхатдан ўтган абитуриентларга иккита имкониятни таклиф қилмоқда:

 

1. IELTSни компьютер шаклида топшириш (бепул ўтказилади);

2. Тўловни тўлиқ қайтариб олиш.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика