1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Жиззахда фуқаро МИБ орқали уйига киритиб қўйилди

Бу бўйича маҳалла раиси ва масъул ходимлар иштирокида ижро ҳаракати амалга оширилган.

Жиззахда фуқаро МИБ орқали уйига киритиб қўйилди

Жиззах вилоятида фуқаронинг совуқ кунлар олдидан фуқаро уйга киритилиши таъминланди. Бу ҳақида МИБ ахборот хизмати хабар берди.

 

Қайд этилишича, Жиззах шаҳридаги уйга фуқаро С.Ж.ни мажбурий тартибда киритиш ҳақидаги ижро ҳужжати МИБ Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган.

 

“Давлат ижрочиси маҳалла раиси ва масъул ходимлар билан ҳамкорликда ижро ҳаракатини амалга ошириб, фуқаро С.Ж.нинг кўрсатилган уйга киритилиши таъминланди”, дейилади хабарда.

 

Таъкидланишича, уй-жой мулкдорининг оила аъзолари, шунингдек, у билан доимий яшовчи шахслар, агар кўчириб келтирилган пайтда бошқа ҳол ёзма равишда қайд этилмаган бўлса, уйдаги хоналардан мулкдор билан тенг фойдаланиш ҳуқуқига эга.

 

Уй-жой кодексининг 32-моддасига мувофиқ, улар мулкдор томонидан берилган турар жойга ўзларининг вояга етмаган фарзандларини кўчириб киритиш ҳуқуқига ҳам эгадирлар. Агар бундай шахслар уй-жой мулкдори билан оилавий муносабатларни тугатган тақдирда ҳам, турар жойдан фойдаланиш ҳуқуқи сақланади.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика