Ўзбекистонда кексалар учун қўшимча имконият яратилди. 55 ёшдан ошган аёллар ва 60 ёшдан катта эркаклар эндиликда ички йўналишлардаги поезд чипталарини 20 фоизлик чегирма билан харид қилишлари мумкин.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотига кўра, мазкур чегирма “Кексалар ҳафталиги” ва “Пенсия туризми ойлиги” доирасида жорий этилиб, нафақахўрлар учун бир ой давомида амал қилади.
Чегирма барча ички йўналишлардаги поездларга татбиқ этилади, бироқ тезкор “Афросиёб” поездига тааллуқли эмас. Арзонлаштирилган чипталарни 2–8 октябр ҳамда 1–30 ноябр кунлари кассаларда ёки онлайн тарзда харид қилиш мумкин бўлади.


