1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Энди солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади

Давлат солиқ қўмитаси истеъмолчиларни ҳамкорликка чақирмоқда.

Энди солиқ ҳуқуқбузарлиги ҳақида хабар берганлар мукофотланади

 

Хабарда айтилишича, агар истеъмолчилар ҳамкорлик қилмоқчи бўлса:

👉чек бермаслик;

👉банк картаси орқали тўловни қабул қилишни рад этиш;

👉банк картаси орқали тўлов амалга оширилганда маҳсулотни қиммат сотиш;

👉маркировкаланиши керак бўлган маҳсулотни маркировкасиз сотиш ва шу каби солиқ ҳуқуқбузарликларига дуч келганда дарҳол Солиқ мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” бўлими орқали мурожаат қолдириши лозим.

 

Бунда мурожаатчи хизмати учун мукофотланади. Яъни, йўлланган мурожаат солиқ органлари томонидан ўрганилиб, ўз тасдиғини топган тақдирда ҳуқуқбузардан ундирилган жариманинг 20 фоизи мукофот сифатида истеъмолчига тақдим этилади.

 

“Ҳурматли истеъмолчилар, ҳуқуқбузарликка қарши курашиб, яширин иқтисодиётни қисқартиришга, ҳалол тадбиркорлик ва юрт ривожига ўз ҳиссангизни қўшинг”, - дейилади хабарда.

 

Аввалроқ маҳсулот сотиб олган харидорга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилиши ҳамда 1 январдан қонунчиликда нималар ўзгариши ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика