Жамият

Энди маҳсулот сотиб олган харидорга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади

“Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Энди маҳсулот сотиб олган харидорга харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади

 

 

Унда айтилишича, 2022 йилда бошлаб чакана савдо, умумий овқатланиш ва аҳолига маиший хизмат кўрсатиш объектларида харидни амалга ошириб, харид чекини мобил иловада рўйхатдан ўтказган жисмоний шахсларга ой якуни билан харид суммасининг 1 фоизи қайтарилади. Бунда олинган чекдаги QR-код мобил илова орқали сканерланади.

 

Бироқ бу тартиб автомобиль, темир йўл ва авиачипта сотиб олинганда, коммуналь ҳамда алоқа хизмати, шунингдек, тўлов тизими операторлари орқали тўлов амалга оширилганда амал қилмайди

 

Харидорга чек ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни бермасдан товар сотганлик ёхуд хизматлар кўрсатганлик ҳақида хабар берган шахслар рағбатлантирилади. Яъни қалбаки маркировка қўлланилган ёки маркировка мавжуд эмаслиги тўғрисида солиқ органларига махсус дастур орқали хабар берган жисмоний шахсларга ундирилган жариманинг 20 фоизи миқдорида мукофот тўланади.

 

Тўлов тизимлари операторлари ўз тўлов тизимларини онлайн назорат-касса машиналарига мажбурий равишда улаш ва шу орқали солиқ органларининг ахборот тизимларига интеграциялашни таъминлаш талаби ўрнатилади.

 

Шунингдек, 2022 йил 1 январдан маҳсулотлар (товарлар ва хизматлар) ягона электрон миллий каталоги идентификациялаш кодлари акс эттирилмайдиган онлайн назорат-касса машинаси ва виртуал касса чекларини тақдим этиш тақиқланади.

 

2023 йил 1 январгача тадбиркорлик субъектларига онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилмаларнинг ҳар бирини сотиб олиш билан боғлиқ харажат, шунингдек, ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган фойда солиғи, айланмадан олинадиган солиқ ёҳуд якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммаларини камайтириш ҳуқуқи берилди.

 

Эслатма: сотиб олинадиган онлайн назорат-касса машинаси ҳамда махсус қурилманинг ҳар биттаси БҲМнинг 4 бараваридан кўп бўлмаган сумма миқдорида бўлиши лозим.

 

Аввалроқ 1 октябрдан қонунчиликда нималар ўзгаргани ҳамда 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун ижтимоий солиқ суммаси давлат бюджетидан қопланиши ҳақида хабар берилганди

 

Оламгир Абдиев

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"