Жумладан, январь ойида Бухоро вилоятида 270 МВт ва Тошкент вилоятида 240 МВт бўлган 2 та янги иссиқлик электр станциялари ишга туширилди. Шунингдек, апрель ойига қадар Самарқанд вилоятида 100 МВт қувватли қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилиши режалаштирилган.
Тошкент вилоятида 230 ва 240 МВт қувватли 2 та ва Хоразм вилоятида 174 МВ қувватли 1 та иссиқлик электр станциялари март ойида, Сирдарё вилоятида 220 МВт қувватли иссиқлик электр станцияси йил якунига қадар ишга туширилади, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Жорий йил якунига қадар юртимизда умумий қуввати 1 474 МВт бўлган 7 та янги электр станция, шундан 6 та иссиқлик (ИЭС) ва 1 та қуёш фотоэлектр станциялари (ФЭС) ишга туширилади.
Бунинг натижасида Ўзбекистон энергетика тизимининг амалдаги умумий қуввати 16 000 МВТдан ошади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2025 йилгача 18 та электр станция фойдаланишга топширилиши ҳақида хабар берилганди.


