iPhone учун ишлаб чиқилган WhatsApp нинг янги бета-версиясига сунъий интеллект асосида ишлайдиган суҳбат функцияси қўшилади.
Бу янгиланиш Meta AI деб номланган алоҳида чатни тақдим этади, бу ерда фойдаланувчилар овозли ёки матнли хабарлар ёрдамида нейрон тармоқ билан мулоқот ўрнатишлари мумкин. Келажакда Meta AI овоз билан жавоб бера олади ва фойдаланувчилар сунъий интеллект учун овозни таклиф ўз хоҳишларига кўра танлашлари мумкин бўлади.
Meta AI нейрон тармоғи мураккаб маълумотларни ёзишдаги қийинчиликларни бартараф этишга мўлжалланган. Бундан ташқари, бу матн териш ноқулай ёки имконсиз бўлган ҳолатларда ҳам анча қўл келади.
Meta AI овозли чат ҳали синов bosqichida. Унинг тақдимоти учун ҳозирча аниқ бир кун белгиланмаган.


