Ўзбекистон

Энг кўп қонунларни бузган вилоятлар рейтинги эълон қилинди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова иштирокида ўтказилган брифингда давлат харидлари соҳасида ўтказилган ўрганишлар натижаларини эълон қилди.

Энг кўп қонунларни бузган вилоятлар рейтинги эълон қилинди

 

 

Агентлик томонидан жорий йилнинг июнь-июль ойларида ўтказилган мониторинг тадбирларида Республика бўйича бюджет буюртмачилари томонидан қиймати 141 млрд. сўмлик 458 та танловда “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланди.

  • Андижон вилоятида 34,4 млрд. сўмлик (104 та);

  • Тошкент шаҳрида 19,5 млрд. сўмлик (51 та);

  • Тошкент вилоятида 13,9 млрд. сўмлик (50 та);

  • Сурхондарё вилоятида 13,8 млрд. сўмлик (43 та);

  • Самарқанд вилоятида 12,8 млрд сўмлик (50 та);

  • Қашқадарё вилоятида 12,5 млрд. сўмлик (41 та);

  • Жиззах вилоятида 8,3 млрд. сўмлик (20 та);

  • Бухоро вилоятида 7,3 млрд. сўмлик (33 та);

  • Хоразм вилоятида 5,3 млрд. сўмлик (18 та);

  • Навоий вилоятида 5,2 млрд. сўмлик (16 та);

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3,4 млрд. сўмлик (11 та);

  • Наманган вилоятида 2,6 млрд. сўмлик (11 та)

  • Фарғона вилоятида 2,0 млрд. сўмлик (10 та) танловлар бўйича давлат харидларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дурдона Очилова Бухоро вилоятида 3 та объект таъмирлаш ишлари аниқланмасдан туриб якунлаганлиги аниқланганлигини маълум қилди.

“Агентлик ходимлари томонидан ўрганишлар доирасида, Бухоро вилоятида таълим тизимидаги муассасаларда олиб борилаётган жорий таъмирлаш ишлари ўрганилганда, халқ таълими тизимидаги 3 та объектда 304 млн. сўмлик, мактабгача таълим тизимидаги 1 та объектда 28 млн. сўмлик жами 4 та объектда 332 млн. сўмлик қурилиш ва жорий таъмирлаш ишлари танлов ғолиблари аниқланмасдан туриб, якунланганлиги ёки таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги аниқланди.

Шунингдек, Бухоро вилояти Олий таълим тизимидаги 5 та объектда жами 20,0 млрд. сўмлик қурилиш таъмирлаш билан боғлиқ тендер савдоларини ўтказиш жараёнида “Давлат харидлари тўғрисида”ги қонун талаблари бузилганлиги маълум бўлди”, – дейди Очилова.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энг кўп қонунларни бузган вилоятлар рейтинги эълон қилинди | Zamon.uz