Қатарнинг пойтахти Доҳада бўлиб ўтаётган Араб-Ислом саммити доирасида Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурия Президенти Аҳмад ал-Шараа билан учрашди. Томонлар Суриядаги вазият, икки томонлама муносабатлар ва минтақавий масалаларни муҳокама қилди.
Эрдўған Туркия Сурияда турли кучларни бирлаштириш бўйича амалий қадамлар қўяётганини таъкидлаб, мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини сақлаш муҳимлигини қайд этди. У, шунингдек, Сурия демократик кучлари (SDS) томонидан 10-мартдаги келишувга риоя қилиниши зарурлигини эслатди.
Президент Шараа ўз навбатида Суриянинг Қатарни Исроил ҳужумларига қарши қўллаб-қувватлашини билдирар экан, “Ҳар бир миллат бирлашса кучи ортади, бўлиниб кетса эса заифлашади,” дея таъкидлади. У минтақавий бирдамликнинг на фақат Сурияга, балки бутун араб дунёсига фойда келтиришини алоҳида урғуллади.
Шараа ушбу учрашув орқали ўз мамлакатининг минтақадаги ўрнини мустаҳкамлашни ва БМТ Бош Ассамблеяси доирасида АҚШга ташрифидан олдин араб ва мусулмон давлатларидан дипломатик қўллаб-қувватлашни мақсад қилмоқда.


