Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида оғир қонунбузарлик аниқланди. 15-сентябр куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган рейд чоғида маст ҳолатда 23 нафар боғча тарбияланувчисини ва 2 тарбиячини “Damas” машинасида олиб кетаётган ҳайдовчи тўхтатилди.
Аниқланишича, ҳайдовчининг на транспорт воситасини бошқариш гувоҳномаси (“права”) бўлган, на ҳушёр бўлган. Машинада унинг ўз фарзанди ҳам бўлгани қайд этилди. Ҳолат бўйича унга нисбатан қонуний чоралар кўрилди, автомобиль эса вақтинча жарима майдончасига олиб кетилди.
Сўнгги ойлар ичида болаларни хавф остида ташиш билан боғлиқ бир неча шов-шувли ҳолатлар қайд этилди. Апрел ойида Наманган вилоятида “Дамас”да 25 нафар бола олиб кетилаётгани, май ойида эса Сурхондарёда 32 нафар бола биргина автомобилга жойлаштирилгани аниқланганди.


