1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Ўзбекистон

Хорижий туристлар сони қарийб 4 баробар, хизматлар экспор­ти эса 10 баробар ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази сўнгги саккиз йилда Ўзбекистонда туризм ривожланишини таҳлил қилди.

Хорижий туристлар сони қарийб 4 баробар, хизматлар экспор­ти эса 10 баробар ошди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази 2017–2024 йилларда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилган ислоҳотларни таҳлил қилди. Марказ бош илмий ходими Афзал Артиковнинг таъкидлашича, бу даврда туризм мамлакат иқтисодиётининг стратегик тармоқларидан бирига айланди.

 

Ўзбекистон 2017 йилдан бошлаб визавий тартибни соддалаштирди, инфратузилмани янгилади ва туризмни қўллаб-қувватлаш чораларини кучайтирди. Натижада хорижий туристлар сони қарийб тўрт баробарга ошди, туризм хизматлари экспорти ўн баробардан ортиқ кўпайди, соҳада бандлик эса икки бараварга кўпайиб, 391 минг кишини ташкил этди.

 

 

Сўнгги йилларда Хитой, Европа, Шимолий Америка ва бошқа ҳудудларда йирик халқаро компаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, Ўзбекистоннинг туризм бренди фаол тарғиб қилинди. Хусусан, Самаркандда YUNVTO бош ассамблеяси, Хивада эса “Ислом дунёсининг туризм пойтахти” тадбирлари ўтказилди. Шу билан бирга, “Тошкент City”, “Самарканд туризм маркази”, “Афсоналар водийси” каби янги объектлар фойдаланишга топширилди.

 

Таҳлилларга кўра, 2024 йилда мамлакатга ташриф буюрган хорижий сайёҳлар сони 10,1 миллионга етди, ички сайёҳлар оқими эса 22 миллиондан ошди. Туризм экспорти ҳажми 2017–2024 йилларда умумий ҳисобда 10,7 миллиард долларга етган. Мутахассислар фикрича, туризм яқин йилларда Ўзбекистон иқтисодий ўсишининг "локомотиви" бўлиш имкониятига эга.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика