Жаҳон

Эрон ядро қуролини яратмайди

Эрон президенти "мамлакатнинг ядровий фаолиятига оид шубҳаларни йўқотиш учун" МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

Эрон ядро қуролини яратмайди

Эрон президенти Масъуд Пизишкиён Халқаро атом энергияси агентлиги раҳбари (МАГАТЭ) Рафаэл Гросси билан учрашди. Бу ҳақида Irna агентлиги хабар берди.

 

"Олий раҳнамонинг фатвосига асосан биз бирор бир усулда ярдовий қурол яратишга интилмаганмиз ва бундан кейин ҳам интилмаймиз, ҳеч ким бизни бу сиёсатдан оғиштира олмайди", — дейди Пизишкиён.

 

Шунингдек, у "мавжуд муаммоларни ҳал этиш ва Эроннинг тинч ядровий фаолиятига оид шубҳаларни йўқотиш учун" МАГАТЭ билан яқиндан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди.

 

Пизишкиённинг сўзларига кўра, Эроннинг ядворий дастури фақат тинчлик мақсадларига қаратилган ва МАГАТЭнинг барча талабларига мос келади. 

 

 

Бундан ташқари, Эрон президенти мамлакат ядровий дастур бўйича келишувдаги барча мажбуриятларини бажарганини, аммо АҚШ бир томонлама тартибда ундан чиқиб кетганини таъкидлади.

 

Гросси Эронга музокаралар ўтказиш учун келган. У Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи ва Эрон ядровий идораси раҳбари Муҳаммад Ислом билан ҳам учрашувлар ўтказган. 14 ноябрь куни МАГАТЭ директори мамлакат ҳудудидаги бир нечта ядровий объектларга ташриф буюриб, Эрон ядровий дастурининг ривожланиши борасидаги тўлиқ картина билан танишди.

 

2015 йилда Эрон ва халқаро воситачилар «олтилиги» – БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бешта доимий аъзоси билан Германия – Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режасини (ҚҲР) тузганди. Унга кўра Теҳрон халқаро ва бир томонлама санкцияларни бекор қилиш эвазига ўз ядровий дастурини ривожлантиришни чеклаши шарт эди.

 

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп 2018 йилда Қўшма Штатларни ушбу келишувдан бир томонлама чиқариб ташлади ва Эронга қарши санкцияларни тиклади, бу эса Теҳронни келишувнинг айрим шартларини бажаришдан аста-секин воз кечишга ундади.

custom img

Зеленский ва унинг оиласига умрбод давлат ҳимояси берилиши таклиф қилинди

Ҳужжатга кўра, ҳарбий ҳолат даврида фаолият юритган айрим юқори мартабали мансабдор шахсларга ҳам давлат ҳимояси берилиши мумкин.

custom img

Музокара бўлиши учун Эрон кемаларга ҳужум қилмасин — АҚШ

Яқин Шарқда АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши бошлаган уруши олти ойдан ошди. Бироқ можаро ҳали ҳам якунланмаган ва унинг кўлами янги йўналишлар билан кенгайиб бормоқда. Томонлар ўртасида ҳарбий зарбалар давом этаётган бир пайтда, музокаралар, иқтисодий босим ва Ҳурмуз бўғози устидан назорат масалалари ҳам тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

custom img

Кореяда иш жойини ўзгартириш учун Миграция агентлиги розилиги талаб этилмайди

E-9 визаси билан ишлаётган фуқаролар учун иш жойини ўзгартиришдаги айрим маъмурий чекловлар олиб ташланди.

custom img

Непалда сув тошқинлари оқибатида етказилган зарар 2,56 млрд доллардан ошди

Зарар миқдорига уй-жойлар, мулк ва инфратузилма объектларининг вайрон бўлиши билан боғлиқ йўқотишлар киритилган.

custom img

FIFA ва UEFA ўртасида Инфантино режаси сабабли можаро кучайди

FIFA АҚШ судига киритган ҳужжатида UEFA’ни Жанни Инфантино ва ташкилот раҳбариятига қарши “туҳмат кампанияси” олиб боришда айблади.

custom img

Ж.Д. Венс АҚШ ва Эрон ўртасидаги можарони «уруш» деб ҳисобламаслигини айтди

АҚШ вице-президентининг айтишича, ҳозир АҚШ ва Эрон ўртасида фаол отишмалар олиб борилмаяпти.

custom img

Тарихда илк бор 65 ёшдан ошганлар сони 5 ёшгача бўлган болалар сонидан ошиб кетди

Туғилиш даражасининг пасайиши ва умр кўриш давомийлигининг ошиши дунё демографик мувозанатини ўзгартирмоқда.

custom img

Истанбулда омбор ёнди: қуюқ тутун шаҳар осмонини қоплади

Истанбулнинг Тузла туманидаги чарм саноати мажмуасида жойлашган логистика омборида ёнғин чиқди. Ёнғин қисқа вақт ичида кучайиб, атрофдаги ҳудудларга ҳам тарқалган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"