1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Эронда ҳижоб қоидаларини бузгани учун 11 та кафе ва ресторан ёпилди

Эрон полицияси қадриятларни бузган муассасаларга қарши қатъий чора кўрди.

Эронда ҳижоб қоидаларини бузгани учун 11 та кафе ва ресторан ёпилди

 

Эроннинг Лорестан вилоятига қарашли Боружерд шаҳрида 11 та кафе ва ресторан ҳижоб тартиб-қоидаларини бузганлик ҳамда аёллар ва эркакларнинг аралаш ҳолда байрам ўтказгани сабабли ёпилди.

 

Бу ҳақда “Azad Iran” Telegram канали Боружерд шаҳар полиция бошлиғи Меҳди Маҳдавий сўзларига таяниб хабар берди.

 

Расмий маълумотга кўра, мазкур муассасаларда исломий қоидалар ва жамоат ахлоқига зид ҳаракатлар аниқланган. Шу боис, полиция томонидан “жамоат тартибини мустаҳкамлаш ва ижтимоий интизомни таъминлаш” лойиҳаси доирасида уларнинг фаолияти вақтинча тўхтатилди.

 

Маҳдавий баёнотида таъкидланишича, бундай чоралар мамлакатда исломий қадриятларни мустаҳкамлаш ва жамоат жойларида ахлоқий меъёрларга риоя этилишини таъминлашга қаратилган.

 

Эслатиб ўтамиз, сўнгги ойлар давомида Эронда ҳижоб қоидаларига амал қилмаслик ҳолатлари юзасидан назорат кучайтирилган. Шу муносабат билан бир неча шаҳарларда ўнлаб кафе, гўзаллик салони ва савдо марказлари вақтинча ёпилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика