1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

АҚШда бир сутка ичида иккита авиаҳалокат юз берди

Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар бор.

АҚШда бир сутка ичида иккита авиаҳалокат юз берди

АҚШда сўнгги бир сутка ичида кетма-кет икки авиаҳалокат содир бўлди. Массачусеттс ва Техас штатларида кичик самолётлар қулаб тушиб, камида тўрт киши ҳалок бўлди.

 

Массачусеттс штатида 13 октябрь куни эрталаб кичик самолёт автомобиль йўлига қулаб тушди. Ҳалокат оқибатида бортда бўлган икки киши вафот этди, йўлдан ўтаётган бир ҳайдовчи эса жароҳат олди. Ҳодиса пайтида кучли шамол ва ёмғир кузатилгани, самолёт қўниш чоғида йўналишдан оғиб кетгани айтилмоқда. АҚШ Федерал авиация маъмурияти ва Миллий транспорт хавфсизлиги кенгаши воқеа сабабларини ўрганмоқда.

 

Орадан кўп ўтмай, Техас штатида ҳам шунга ўхшаш фожеа қайд этилди. Беэч Кинг Аир С90 русумли самолёт юк машиналари тураргоҳига урилиб, кучли портлаш содир бўлди. Ҳодисада самолётдаги икки киши ҳалок бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, тўсатдан портлаш юз бериб, осмонни олов ва тутун қоплаган.

 

Массачусеттсдаги ҳалокатда оғир об-ҳаво шароити асосий сабаб бўлиши мумкин, Техасдаги воқеада эса техник носозлик ёки учувчи хатоси тахмин қилинмоқда.

 

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика