Эртадан бошлаб “Қўйлиқ” бозори ёнидаги айрим йўллар ёпилади
Шаҳар ҳокимлиги чеклов сабабини маълум қилди.

Янги кўприкнинг қурилиш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан 16 апрелдан ТХАЙнинг “Қўйлиқ” бозори рўпарасидан ўтган қисмидаги қййидаги йўл автомобиллар ҳаракати учун қисқармоқда:
— ТХАЙнинг “Қумариқ-Роҳат” йўналишида “Қўйлиқ” бозорининг кириш жойи қаршисидан 200 метр узунликда тўрт йўналишидан иккитаси;
— ТХАЙнинг “Роҳат-Қумариқ” йўналишида “Компас” савдо мажмуаси қаршисидаги битта йўналиши 50 метр узунликда вақтинча ёпилади.
“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”— дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги тақдим этган расмий хабарда.








