Ўзбекистон

Фарғонада сохта ИИБ ходими ушланди

У судланаётган фуқарони 1,5 минг долларга озодликка чиқармоқчи бўлган.

Фарғонада сохта ИИБ ходими ушланди

 

Фарғона вилоятида ўзини ИИБ ва банк ходими сифатида таништирган фирибгар ушланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

 

Қайд этилишича, Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Н. Х. фуқаро М.га ўзини Тошкент шаҳар ИИБ ходими деб таништириб, суд органларида иши кўрилаётган турмуш ўртоғи Б.ни 1500 АҚШ доллари эвазига озодликка чиқариб беришни ваъда қилиб, шундан 1000 АҚШ долларини олиб, яна 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Бундан ташқари, Н. Х. бошқа бир фуқаро Н. Қ.га Тошкент шаҳрида банк филиалида ишлашини айтиб, имтиёзли шартлар асосида кредит олиб бериш эвазига унинг 4,9 млн сўмини қўлга киритганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Президент Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Иорданияга борди

Ташрифнинг асосий тадбирлари 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Тошкентда тунги электр узилиши: 2 та туманнинг 17 та ҳудудида чироқ ўчиши мумкин

Бунга подстанцияда профилактик текширув ишлари ўтказилиши сабаб бўлади.

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

ЎзЛиДеП навбатдаги Конгрессга тайёргарликни бошлади: конференциялар ўтказилмоқда

Конгресс делегатлари ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида фаол бўлган тадбиркорлар, фермерлар, зиёлилар, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан сайланмоқда.

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

98 тонна газ талон-торож қилинишига йўл қўйилмади: 409 та уриниш аниқланди

Газ тақсимотида ҳисоб тизимини четлаб ўтишга қаратилган уринишлар аниқланиб, бир нечта ходимга нисбатан қонуний чоралар кўрилди.

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

“O‘zbekfilm” миллий кинокомпанияси ташкил этилади: кино соҳасида янги ислоҳотлар

Тошкент шаҳрида болалар киноижодкорлиги мактаби ва платформаси ташкил этилади.

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Ёмғир ортидан сел келиши мумкин: Тошкент вилояти аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Алифбо ўзгариши пулларга таъсир қиладими?

Марказий банк янги алифбо жорий этилиши амалдаги банкнотларга таъсири юзасидан изоҳ берди.

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

Халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик Туркияда ушланди: у фирибгарликда гумонланмоқда

У фуқароларнинг ишончига кириб, уларнинг мол-мулкини қўлга киритган.