Жаҳон

Финляндия бугун НАТОга қўшилишини эълон қилади — Reuters

Шундан кейин Швеция ҳам ушбу қарорини маълум қилади.

Финляндия бугун НАТОга қўшилишини эълон қилади — Reuters

 

Финляндия президенти Саули Нийнистё пайшанба куни НАТОга аъзолик аризасини топширишни расман эълон қилади. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Финнлардан сўнг Швеция ҳам бу бўйича қарорини ошкор қилиши кутилмоқда. Агентликнинг беш нафар номи сир қолишини истаган дипломатларга асосланиб хабар беришича, Хельсинки ва Стокгольм альянсга ўта тезкор қабул қилинади.

 

Ҳар икки давлат ҳам анчадан буён НАТО билан кенг қамровли алоқалар ўрнатган ва унинг тартибларига мослашиши қийин кечмайди. Улар кейинги ҳафтанинг ўзидаёқ аъзолик аризасини топширади.

 

НАТО вакиллари Финляндия ва Швеция яқин ҳафталарда альянс аъзосига айланишини таъкидлаган. Аммо уларнинг тўлақонли ва расмий иштирокчига айланиши учун бир йил вақт керак. Бу давр ичида ҳарбий блок давлатлари парламентлари ушбу икки мамлакат аъзолиги тўғрисидаги қарорни ратификация қилади.

 

Швеция икки аср, Финляндия эса 80 йил нейтрал мақомни сақлаб келди. Россиянинг Украинага кириб келгунига қадар ҳар икки давлат фуқароларининг катта қисми ҳарбий блокларга аъзо бўлишга қарши бўлган. аммо 24 февралдан сўнг вазият кескин ўзгарди:сўнгги сўровномаларга кўра, финнларнинг 76 фоизи НАТОга қўшилишга рози.

 

АҚШ, Буюк Британия ва бошқа Ғарб давлатлари Хельсинки ва Стокгольмнинг альянсга расман қўшилишига қадар хавфсизлик кафолати тақдим этишга тайёрлигини маълум қилди.

 

Аввалроқ Швеция ва Финляндия НАТОга шу йилнинг ўзидаёқ қўшилиши тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.