1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жамият

Фуқароларни пахта теримига мажбурий жалб қилган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

Пахта мавсумида мажбурий меҳнатга йўл қўйгани учун 5  нафар мансабдор шахс маъмурий жавобгарликка тортилган, битта ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар судга  юборилган.

Фуқароларни пахта теримига мажбурий жалб қилган 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди

 

Маълум бўлишича, пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид жами 128 та мурожаат келиб тушган.  Уларнинг 54 таси “call – марказ”, 15 таси “web сайт”, 24 таси ижтимоий тармоқлар орқали, 35 таси эса ёзма мурожаатдан иборат.  Шунингдек,  меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун 65 нафар мансабдорга жами 198 млн. 450 минг сўм миқдорда маъмурий жарима тайинланган.

 

Бундан ташқари, 21 та ҳолатда меҳнат шартномаси тузилмагани, 25 та ҳолатда меҳнат шароитлари яратилмагани, 14 та ҳолатда терим пулларининг ўз вақтида тўламаслик фактлари аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган.

 

 Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасига кўра,  қонунда кўрсатилган ҳоллардан ташқари мажбурий меҳнат тақиқланади. Меҳнат Кодексининг 7-моддасида ҳам шундай қоида белгиланиб,  унга мажбурий меҳнатга бирон жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш,  дея таъриф берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал  ўқитувчилар мактабда ўз хоҳиши билан бодом тергани ҳамда Сирдарёда ўқитувчиларни  мажбуран ишлатган мактаб  директори жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика