Жамият

Ўқитувчилар мактабда ўз хоҳиши билан бодом терган(ми?)

Ўқитувчи оиласида дунёга келганим учун бу касбнинг заҳмати, “оғир юки”ни яхши англайман.

Ўқитувчилар мактабда ўз хоҳиши билан бодом терган(ми?)

 

Ўқитувчининг вазифаси, бурчи ва масъулияти – ёш авлодга сифатли таълим-тарбия бериш. Асло дарсларни қолдириб ёки меҳнат таътилида мактабдаги тозалов ишларини қилиш, бодом териш, ўт юлиш, йўл четини тозалаб, кўча супуриш эмас. Агар шундай бўлса, у халқига, Ватани тараққиётига, унга умид ва катта ишонч билан қараётган, билимга чанқоқ ёш авлодга хиёнат қилган бўлади. 

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда ўқитувчиларнинг мажбурий меҳнатга жалб қилинаётгани ҳақида хабар тарқалди. Маълум бўлишича, ушбу ҳолат Наманган шаҳридаги 76-умумий ўрта таълим мактабида бўлган. Ўқитувчилар мактабда иш фаолияти бошлангандан бери мажбурий тарзда меҳнатга жалб қилинаётгани айтилган.

 

Жамиятимизда ўқитувчиларга эътибор ва эҳтиром кўрсатилиб, Президент томонидан қўллаб-қувватланаётган, уларнинг мажбурий меҳнати қораланаётган пайтда ўқитувчини бу каби ишларга жалб этилишини қандай баҳолаш мумкин?

 

Биз бу масалага ойдинлик киритиш мақсадида Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси матбуот хизмати раҳбари билан боғландик.

 

Унинг маълум қилишича, ушбу масала Наманган шаҳар халқ таълими бўлимининг ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Мактабда хизмат текшируви ўтказилган. Ўрганиш жараёнида мактабнинг орқа томонидаги ер майдонидаги бегона ўтлар мактабнинг техник ходимлари томонидан тозалангани, ўқитувчилар меҳнат таътилидан қайтгандан сўнг мактаб ҳудудидаги бодомлар пишиб, ерга тўкилгани боис улар дарахтдаги бодомларни териб олишгани аниқланган. Бодомлар териб олингандан сўнг кузатув кенгаши аъзолари гувоҳлигида сотиб, мактабнинг ҳисоб рақамига туширилиши, мактаб моддий-техник базасини ривожлантириш учун сарфлаш кўзда тутилган. 

 

“Ҳолат юзасидан тезкор йиғилиш ўтказилиб, келгусида бундай ҳолат қайта такрорланмаслиги юзасидан тушунтириш олиб борилди. Меҳнат қонунчилиги доирасида ўқитувчиларни мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик вилоят халқ таълими бошқармасининг доимий диққат марказида. Бу масала жиддий эътиборда экани маълум қилинади”, — дейди ахборот хизмати раҳбари.

 

Ўзбекчиликда юзҳотир, андиша кучли. Инсон қайси соҳада фаолият олиб бормасин иссиқ ўрнини совутгиси келмайди. Қўшимча “юкламалар” елкага ташланса ҳам бир куни буларга барҳам берилишидан умидвор бўлиб юраверади. Ўқитувчи ўз-ўзидан енг шимариб, мактаб ҳовлисида тўкилган меваларни териб кетишига, дераза артиб, дарахт оқлашига ишониш қийин. Чунки шундоқ ҳам янги ўқув йили олдидан унинг қилиши зарур бўлган ишлари талайгина. Кўпчилик ўқитувчидан муаммоси ҳақида сўрасангиз, айтишга истиҳола қилади. Ишидан айрилгиси келмайди. Босимга учрашидан чўчийди. Сўнгра жимгина юқоридагилар буюрган ишни бажариб кетаверади.

 

Ўқитувчи мактабни супуриб, бодом териш, тозалов ишларини қилиш учун эмас, балки ўқувчиларга зиё улашиш учун ўқиган. Шундай экан, ЎҚИТУВЧИ мақомининг улуғлигини асло унутишимиз керак эмас! Президент таъбири билан айтганда, жамиятда ўқитувчи касби энг нуфузли ва обрўли касб бўлиши лозим!

                        

Баҳринисо МАДУМАРОВА

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"