Ушбу ҳолат Сирдарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиб чиқилди. Ўрганиш натижасида Сирдарё вилояти, Оқолтин тумани 9-сон мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳовлиси ва атрофини тозалаш ишларига мажбурий тарзда жалб этганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Оқолтин тумани 9-сон мактаб директорига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида маъмурий жарима қўлланилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўқитувчилар мактабда “ўз хоҳиши билан” бодом терганди.


