1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Спорт

Футболни ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари жорий этилади

Сенатда «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги Қонун кўриб чиқилди.

Футболни ривожлантириш учун солиқ имтиёзлари жорий этилади

 

 

Сенатнинг қирқ биринчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 483-моддасига қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун кўриб чиқилди.

 

Бугунги кунда иқтидорли ёш футболчиларни саралаб олиш тизимини ва футбол инфратузилмасини янада ривожлантириш, соҳада маркетинг ва замонавий бошқарув механизмларидан самарали фойдаланиш мақсадида амалдаги солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддатини узайтириш зарурати мавжуд.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, ушбу Қонун билан Солиқ кодексига 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар Ўзбекистон футбол ассоциацияси, унинг ҳудудий бўлинмалари, “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси, Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази ва профессионал футбол клубларига барча турдаги солиқларни (бундан ижтимоий солиқ мустасно) тўлашдан озод этишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.

 

Шунингдек, ўзи жалб қилган чет эл мутахассислари ва футболчиларининг даромадларидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз берилмоқда.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган спорт асбоб-ускуналари ва инвентари ҳамда соҳани қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ қатор товарлар учун қўшилган қиймат солиғини тўлашдан озод этилмоқда.

 

Мажлисда “Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси” жамоат бирлашмаси ва профессионал футбол клубларининг молиявий аҳволини яхшилаш, хорижий етук мутахассисларни жалб қилиш орқали соҳадаги мутахассислар малакасини ошириб бориш, шунингдек, хусусий профессионал футбол клубларини кўпайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди.

 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика