Жаҳон

Гаитида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Камида 304 киши ҳалок бўлган

Гаитида 14 август, шанба куни 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Унинг кетидан кетма-кет афтершоклар, хусусан, 5,2 магнитудали такрорий ерости силкинишлари кузатилган.

Гаитида 7,2 магнитудали зилзила юз берди. Камида 304 киши ҳалок бўлган

Зилзила Гаити жануби-ғарбидаги Сен-Луи-дю-Сюд шаҳри яқинида юз берган. Унинг эпицентри 10 километр чуқурликда бўлгани айтилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, офат оқибатида камида 304 киши ҳалок бўлган, 1,8 мингдан ортиқ тан жароҳати олган; бедарак йўқолганларнинг аниқ сони маълум эмас, қурбонлар сони ортиши мумкин.

АҚШ Геология хизмати шанба куни юз берган ерости силкинишларини «қизил» даража билан баҳолаган — бу даража зилзиланинг «жиддий инсоний йўқотишлар» ва сезиларли талофатлар келтириб чиқариши мумкинлигини билдиради.

АҚШ Океанлар ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси Гаитидаги зилзиладан сўнг цунами юзага келиши мумкинлигидан огоҳлантирган, бироқ кейинроқ цунами хавфи бекор қилинган.

 

 

custom img

Францияда ўрмон ёнғинлари бўйича 375 киши қўлга олинди

Уларнинг 142 нафари вояга етмаганлар эканлиги маълум қилинди.

custom img

Исроил Трампнинг Ғазо бўйича режасини ўз позициясига мос эмас деб баҳолади

Исроил расмийлари ҲАМАСнинг қисман эмас, тўлиқ қуролсизлантирилишини талаб қилмоқда.

custom img

Россиянинг Геленжик курортидаги пляжга дрон қулаши оқибатида 7 киши ҳалок бўлди

Ҳодиса туфайли яна 47 киши жароҳатланди. Украина дрон Россия армияси радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини билдирди.

custom img

Эрон АҚШ билан музокаралар ўтказилаётганини рад этди

Теҳрон ҳозирча Вашингтон билан ҳеч қандай музокара олиб бормаётганини, Уммон билан мулоқотлар эса фақат Ҳормуз бўғозидаги кемалар қатновига оид масалалар билан чекланганини маълум қилди.

custom img

Ҳиндистондаги сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 нафарга етди

Табиий офат оқибатида 349 та аҳоли пункти сув остида қолган бўлиб, 300 мингдан ортиқ аҳоли жабр кўрган.

custom img

Сеутага ноқонуний ўтишга уринган мигрантлар орасида ҳалок бўлганлар сони 72 нафарга етди

Қурбонлар орасида 20 ёшли футболчи ҳам бор.

custom img

Покистондаги тинчлик митингида террорчи ўзини портлатди

Портлаш оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлган.

custom img

Бугун АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар бошланади — Трамп

Эрон эса ҳозирча бу борада расмий баёнот бергани йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"