Грецияда Пабло Пикассонинг “Аёл боши” номли асари топилди
У 9 йил олдин Афина миллий галереясидан ўғриланган.

Грецияда Пабло Пикассонинг “Аёл боши” номли асари топилди. У 9 йил олдин Афина миллий галереясидан ўғриланган. Бу ҳақда Афина полициясига таяниб BBC News хабар қилмоқда.

Шунингдек, Питер Мондрианнинг “Шамол тегирмони” асари ҳам топилган. У Пикассонинг расми ва яна бир санъат асари билан бирга олиб кетилган. 2012 йилда жиноятчилар бир неча дақиқа ичида 3 та картинани олиб ўғрилашган.
Полиция улар ҳалиям Грецияда сақланиши ҳақидаги тахминини айтганидан сўнг бир неча ой ўтиб картиналар топилди.
Пикассо “Аёл боши”ни галереяга 1949 йилда совға қилган. Рассом уни 1939 йилда чизган.
Шарофат Маҳмудова







