Жаҳон

Грузияда киберхавфсизликни кучайтириш керак — НАТО амалдори

У буни Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари билан боғлаган.

Грузияда киберхавфсизликни кучайтириш керак — НАТО амалдори

 

НАТО бош котиби ўринбосари Жеймс Аппартуй Грузияда киберхавфсизликни кучайтириш зарурлиги маълум қилди. Бу ҳақда “ТАСС” хабар берди.

 

Аппартуй ҳозирда Тбилисида бўлиб турибди. Унинг сўзларига кўра, Россиянинг Украинадаги ҳарбий     операцияси Грузияда киберхавфсизликни кучайтиришни талаб қилмоқда.

 

“Мен бу ерда Грузия парламенти ва ҳукумати билан янги ташаббус ҳамда таклифларни кўриб чиқиш учун бўлиб турибман. Мамлакат мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги билан учрашувлар ташкил этади”, – деган у.

 

Грузия ўтган асрнинг 90 йилларидан буён НАТО билан ҳамкорлик қилиб келади. 2002 йилда мамлакатнинг ўша пайтдаги раҳбари Эдуард Шеварднадзе альянсга аъзо бўлиш истагини билдиради. Ундан кейинги президент Михаил Саакашвили ҳам бу сиёсатни давом эттиради.

 

Аввалроқ Грузия Евроиттифоққа аъзо бўлиш учун ариза топширгани тўғрисида хабар берилганди. 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.