"Сижжак" дам олиш маскани Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси дам олиш зоналари ва болалар соғломлаштириш оромгоҳлари рўйхатига киритилди. Бу ҳақида Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 27 декабрда қабул қилинган қарорда белгилаб қўйилган.
Ушбу дам олиш маскани Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Сижжак мавзесидаги "Сарбоғ" маҳалласида жойлашган ва биринчи президент Ислом Каримовнинг қизи Гулнора Каримовага тегишли эди. Маскан 2017 йилнинг 10 февралида Жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти суди ажрими билан мусодара этилган. Дастлаб у Ўзбекистон Триатлон федерациясига вақтинчалик фойдаланишга берилди. Сўнгра аукцион орқали сотувга қўйилди.
5,38 гектар ҳудудни эгаллаган ва 70 миллиард сўмга баҳоланган объект 2021-2022- йилларда бир неча бор сотувга қўйилган.


