1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистон Аgni-5 қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди

Ҳиндистон ядровий қурол олиб юришга қодир Аgni-5 қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди. Бу ҳақда "The Independent" нашри хабар берди.

Ҳиндистон Аgni-5 қитъалараро баллистик ракетасини синовдан ўтказди

 

Ракета 5 минг км. масофани босиб ўтишга қодир. Синовлар Бенгал кўрфазида юқори аниқлик билан ўтказилди.

 

Ҳиндистон ҳукуматининг таъкидлашича, унинг ишга туширилиши мамлакатнинг минимал ҳимояни таъминлаш сиёсатига мос келди. Ҳиндистон, шунингдек, биринчи навбатда ядросиз қурол тамойилига содиқлигини таъкидлади.

 

Нашрнинг қайд этишича, Хитойнинг ракета салоҳиятининг ўсиши Ҳиндистонни қурол-яроғ тизимларини яхшилашга ундаган.

 

Бундан аввал оммавий ахборот воситалари ХХРнинг гипертовушли ракетаси АҚШни ҳайратда қолдиргани ҳақида хабар берилган эди. Ракета "гипертовушли қуролларни яратишда ҳайратланарли ютуқларни" намойиш этди.

 

Кейинчалик Пентагон гипертовушли қуролларни ишлаб чиқиш доирасида учта синов ўтказганини эълон қилди.

 

Аввалроқ,19 октябрь куни КХДР томонидан Япон денгизи тарафга баллистик ракета отилгани ҳамда Туркия нима учун Россия ракеталарини сотиб олганлиги ҳақида хабар берган эдик.

 

 

Насиба Тўхтаева

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика