Ҳиндистон АҚШга чекловсиз импорт таклиф қилмоқда
Импорт фақат белгиланган ҳажмда бўлади.

Ҳиндистон АҚШга пўлат, автомобиль эҳтиёт қисмлари ҳамда фармацевтика маҳсулотларини маълум шартлар асосида чекловсиз импорт қилиш имконини таклиф қилди. Бу таклиф апрель охирида Ҳиндистон савдо вакилларининг Вашингтонга сафари чоғида илгари сурилган.
Маълум қилинишича, бож олинмайдиган импорт фақат белгиланган ҳажмда бўлади. Ундан ортиб кетса, одатдаги божхона тўловлари кучга киради.
АҚШ томони эса сифат назорати буйруқлари (QCOs) билан боғлиқ баъзи муаммоларни ҳал қилишни истамоқда. Гап хорижий ишлаб чиқарувчилар ҳам бажариши шарт бўлган мажбурий сифат стандартлари ҳақида бормоқда. АҚШ уларни ноаниқ ва камситувчи деб ҳисоблайди.
Ҳиндистон эса бу талабларни айрим соҳаларда, хусусан, тиббий асбоблар ва кимё маҳсулотларида қайта кўриб чиқишга тайёрлигини билдирган ва сифат стандартларини ўзаро тан олиш бўйича келишув тузишни таклиф қилган.
Айни пайтда музокаралар давом этмоқда ва бу таклифлар якуний битим матнига киритиладими-йўқми ҳали номаълум.







