Жаҳон

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

2025 йилда Саудия Арабистони ва Покистон ўртасида ҳарбий шартнома имзоланган. Халқаро таҳлилчиларнинг баъзилари бунга “Ислом НАТО”си деб баҳо беришган эди.

 

Покистон Ислом оламидаги ягона ядровий қуролга эга давлат сифатида, Саудия Арабистони учун хавфсизлик кафолати вазифасини ўтайди. Кўплаб таҳлилчилар буни Саудия Арабистони учун ядровий соябон деб аташади.

 

Шунингдек, имзоланган шартномага кўра, агар қайсидир давлат Саудияга уруш очса, Покистон унга ёрдам бериши керак ёки бунинг акси

 

Нега Покистон дарҳол Эрон билан урушга кирмаяпти?

 

Шартнома бўлишига қарамай, Покистоннинг эҳтиёткорлигига жиддий сабаблар бор.

 

Биринчидан, Покистоннинг Эронга ҳужум қилиши ўз чегарасида (Покистон-Эрон чегараси) янги уруш ўчоғи очилишини англатади. Бундан ташқари, Покистон ҳозирда Ҳиндистон ва Афғонистон йўналишидаги хавфсизлик муаммолари билан банд.

 

Иккинчидан, Покистонда Эрон билан яқин диний ва маданий алоқадор бўлган аҳоли қатлами бор. Эрон олий раҳнамосининг ўлими ва Эронга қилинган ҳужумлар Покистоннинг бир қатор шаҳарларида (Карачи ва бошқалар) норозилик намойишларига сабаб бўлди. Ҳукумат мамлакат ичида барқарорликни сақлашга мажбур.

 

Учинчидан, Покистоннинг Саудияга берадиган ёрдами кўпроқ мудофаа ва тийиб туриш характерига эга. Яъни Покистон қўшинлари Саудия ҳудудини (айниқса Макка ва Мадина атрофини) ҳимоя қилиши мумкин, лекин Эрон ичкарисига ҳужум қилиш Покистоннинг режаларида йўқ.

 

Бошқа томондан эса Саудия ҳали Покистондан ҳарбий ёрдам сўрамаган бўлиши мумкин.

 

Шартнома кучга кирадими?

 

Агар Саудия Арабистонига қилинган ҳужумлар давом этса ва бу мамлакатнинг мавжудлигига таҳдид солса, Покистон 2025 йилдаги Мудофаа шартномасига мувофиқ Саудия Арабистонига қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва мутахассисларни юбориш, Саудия чегараларини мустаҳкамлаш учун қўшин контингентини ошириши мумкин.

 

Покистон ҳозирда Саудияни дипломатик ва маънавий жиҳатдан тўлиқ қўллаб-қувватламоқда. Бироқ Эрон билан бевосита ҳарбий тўқнашувга кириш Покистон учун охирги чора ҳисобланади. У ҳозирча вазиятни мулоқот йўли билан ҳал қилишга ва Саудия ҳудудини пассив мудофаа қилишга эътибор қаратмоқда.

 

Туркия ҳам бу келишувга қўшилмоқчи эди

 

Жорий йилнинг 16 январь куни Покистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги мудофаа шартномасига Туркия ҳам қўшилмоқчи эди. Лекин муаммолар юзага келаётган эди.

 

Мутахассисларнинг Туркиянинг бу шартномага қўшилиши ва бу келишув минтақада хавфсизликни ўрнатиш учун жуда муҳим келишув ҳисобланади.

 

Ўшанда Туркия Ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан Саудия Арабистони ва Покистон билан музокаралар олиб борилаётганини, бироқ ҳозирча ҳеч қандай келишув имзоланмаганини айтган эди.

 

Фиданнинг таъкидлашича, Туркиянинг асосий мақсади — “янада кенг қамровли минтақавий хавфсизлик платформасини шакллантириш”.

 

Туркиянинг Саудия Арабистони ва Покистон томонидан ўтган йил сентябрь ойида тузилган мудофаа иттифоқига қўшилиши борасидаги дастлабки хабарни Блоомберг эълон қилган эди.

 

Ушбу хабарда уч давлат ўртасидаги музокараларда сезиларли силжиш борлиги қайд этилган ҳамда Туркиянинг жараёнга қўшилиши минтақавий хавфсизлик мувозанатига жиддий таъсир кўрсатиши мумкинлиги таъкидланган.

 

Шоҳжаҳон Мажидов тайёрлади

custom img

Франциядаги музейдан 9 миллион евролик картиналар ўғирланди

Икки асар топилган, яна иккитаси қидирилмоқда.

custom img

Хитой ва Россия Шимолий Корея билан стратегик алоқаларни кучайтиришини билдирди

Си Цзиньпин ва Владимир Путин Ким Чен Инга КХДР ташкил топганининг 78 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик мактубларида Пхеньян билан ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёрлигини таъкидлаган.

custom img

Сербия Ўзбекистон билан баллистик ракеталар ишлаб чиқаришда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди

Александр Вучич Сербия узоқ масофага учувчи баллистик ракеталар ишлаб чиқаришни бир йил ичида бошлаши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

Жанубий Кореяда 19 нафар Ўзбекистон фуқароси қидирувга берилди

Мамлакатда хорижда жиноят содир этгани учун қидирувда бўлган 110 нафар чет эл фуқароси яшириниб юргани аниқланган.

custom img

АҚШ Украина учун “қишки пакет” тайёрламоқчи — Зеленский

Украина президентининг таъкидлашича, АҚШ Россия ва Украина ўртасидаги можарони қиш олдидан ёки қиш давомида юмшатиш чораларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Макрон Европа Иттифоқида 15 ёшгача бўлган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқлашни таклиф қилди

Унинг фикрича, бу чора Европа Иттифоқидаги барча болаларни онлайн хавфлардан ҳимоя қилишга хизмат қилади.

custom img

Олимлар дунё вақтини Ернинг айланишидан ажратишни таклиф қилмоқда

Бунга Ернинг айланиш тезлиги ўзгараётгани сабаб бўлмоқда.

custom img

Бишкек Арена 386 миллион долларга қурилган

Қирғизистон президенти матбуот котиби стадион 60 миллион долларга қурилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"