Сиёсат

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

Президент Шавкат Мирзиёев Вашингтонга ташрифи доирасида АҚШ савдо вазири ва етакчи молия институтлари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистоннинг АҚШ билан савдо ҳажми 1 млрд доллардан ошди

 

 

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Вашингтонга амалий ташрифи доирасидаги учрашувлар АҚШ савдо вазири Ховард Латник билан музокаралардан бошланди. Учрашувда Ўзбекистон–АҚШ стратегик шериклигини янада мустаҳкамлашнинг амалий жиҳатлари, шунингдек, устувор йўналишларда қўшма кооперация лойиҳаларини илгари суриш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

 

Томонлар Қўшма Штатлар Ўзбекистоннинг муҳим савдо-иқтисодий шерикларидан бири эканини алоҳида қайд этдилар. Сўнгги йилларда ўзаро савдо ҳажми 1 миллиард доллардан ошгани, мамлакатимиз бозорида АҚШнинг қарийб 340 та компанияси фаолият юритаётгани таъкидланди. Энергетика, стратегик аҳамиятга эга минераллар, транспорт, қишлоқ хўжалиги, ахборот технологиялари ва бошқа соҳаларда йирик қўшма лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда.

 

Музокараларда қиймати 35 миллиард долларга тенг уч йиллик Иқтисодий ҳамкорлик дастурининг самарали ижроси муҳим экани қайд этилди. Шунингдек, ишбилармонлик тадбирлари доирасида бир қатор муҳим келишувлар имзоланиши кутилаётгани билдирилди. Устувор лойиҳаларни тизимли қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ишбилармонлик кенгаши имкониятларидан кенг фойдаланиш ва Инвестиция платформасини ишга тушириш зарурлиги алоҳида таъкидланди. Савдо муносабатларини кенгайтириш ҳамда Ўзбекистон ҳудудлари билан тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

 

Ташриф доирасида давлат раҳбари АҚШ молия институтлари раҳбарлари билан ҳам учрашув ўтказди. Хусусан, АҚШ Экспорт-импорт банки президенти ва раиси Жон Ёванович ҳамда Халқаро молиявий тараққиёт корпорацияси (ДФС) бош ижрочи директори Бен Блек билан музокараларда савдо-инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Ўтган йили АҚШ президенти Доналд Трамп билан бўлиб ўтган музокаралар икки томонлама иқтисодий алоқаларга қўшимча туртки бергани таъкидланди.

 

Эксимбанк билан ҳамкорлик доирасида йирик саноат ва инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришни кенгайтириш, юқори технологияли ускуналар етказиб беришни қўллаб-қувватлаш устувор йўналишлар сифатида белгиланди. ДФС раҳбарияти билан суҳбатда инвестициявий ҳамкорлик механизмларини мустаҳкамлаш, молия бозори ва энергетика тармоғини ривожлантиришга қаратилган йирик миллий ҳамда минтақавий лойиҳаларда корпорация иштирокини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон томони АҚШ ишбилармон доираларини Тошкент халқаро инвестиция форумида фаол иштирок этишга таклиф этди. Учрашувлар якунида давлат раҳбари ҳузурида Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида Инвестиция платформасини ташкил этиш тўғрисидаги битим алмашилди.

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

МДҲга раислик: Ўзбекистон МДҲга раисликда устувор йўналишларни белгилади

Раислик концепцияси доирасида 100 дан ортиқ чора-тадбир кўзда тутилган.

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистонга амалий ташрифи якунланди

Давлат раҳбари Марказий Осиё ва Озарбайжон етакчиларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этди.

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Савдо, транспорт ва киберхавфсизлик: Мирзиёев МДҲ доирасидаги ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилди

Президент ресурслардан самарали фойдаланиш ва айланма иқтисодиёт бўйича ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Туркманистондан кейин Ўзбекистон: Ўзбекистон МДҲга раислик қилади

Бу ҳақдаги қарор МДҲ Раҳбарлар кенгашининг йиғилишида қабул қилинди.

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Ўзбекистон ва Туркманистон Олий даражадаги стратегик шериклик кенгашини тузади

Шавкат Мирзиёев ва Сердар Бердимуҳамедов икки томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилди.

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

“Олти иқтисодиёт – битта маҳсулот” тамойилига ўтишимиз керак — Шавкат Мирзиёев

Президент Туркманистонда ўтган Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашувида минтақавий ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди.

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилиб, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорликни муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

Президент Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.