Жаҳон

Ҳиндистонда номаълум вирусдан 68 киши вафот этди

Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида сўнгги бир ҳафта ичида номаълум вирусдан иситма қилиб 68 киши вафот этди, уларнинг 40 нафари ёш болалар. Бу ҳақда “The Times of India” нашри хабар бермоқда.

Ҳиндистонда номаълум вирусдан 68 киши вафот этди

 

 

Маълум бўлишича, фақат охирги 24 соат ичида 12 бола касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмган. Касал бўлганларнинг кўпчилигида юқори иситма, чанқаш ва қондаги тромбоцитлар миқдори пасайиши, кучли бош оғриғи, мушаклар оғриғи, кўнгил айниши ва лимфа тугунлари шишиши кузатилган.

 

Инфекциянинг аксарияти Агра, Матҳура ва Фирозобод туманларининг қишлоқ жойларида қайд этилган.

 

"Бу ҳудудларда вазият жуда оғир. Касаллик тарқалишига санитария ва гигиенана қоидаларига риоя қилмаслик сабаб бўлган", — дейди шифокорлардан бири.

 

Беморлар коронавирус билан касалланганлар даволанаётган шифохонага ётқизилгани хабар қилинган. Чақалоқларни даволаш учун камида икки ҳафта вақт керак бўляпти.

 

 

Насиба Тўхтаева

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

custom img

Ҳар 10 қочқин боладан 4 нафари мактабга бормаяпти — БМТ

2025 йилда дунё бўйлаб мактаб ёшидаги 13,1 млн қочқин боланинг 5,8 млн нафари таълимдан четда қолган.

custom img

“Энди қоидалар йўқ”: Зеленский Россия ҳужумлари кучайишини айтди

Украина президенти Россия ҳарбий қўмондонлигига ҳужумлар бўйича аввалги чекловларни бекор қилиш топшириғи берилгани ҳақида баёнот берди.

custom img

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"