1. Бош саҳифа
  2.  / 
  3. Жаҳон

Ҳиндистонда сайловолди митингидаги тиқилинчда 40 киши ҳалок бўлди

Митинг иштирокчилари сони кутилганидан уч баробар кўплиги сабабли тартибсизлик юзага келган.

Ҳиндистонда сайловолди митингидаги тиқилинчда 40 киши ҳалок бўлди

Ҳиндистоннинг Тамил Наду штатидаги Карур шаҳрида актёр ва сиёсатчи Жозеф Виджай иштирокида ўтказилиши режалаштирилган сайловолди митингида юзага келган тиқилинч фожиали оқибатларга олиб келди. “India Today” нашрининг хабарича, ҳодиса натижасида 40 нафар фуқаро, жумладан 10 нафар бола ҳалок бўлган.

 

Маълум қилинишича, Жозеф Виджайнинг тадбирга келиши кечикиши сабабли саҳнага интилиб чиққан катта оломон орасида тартибсизлик юзага келган. Дастлаб 10 минг киши қатнашиши кутилган митингга 27 мингдан ортиқ одам тўпланган. Иссиқ ҳавода узоқ вақт овқат ва ичимликсиз қолган иштирокчилар орасида ваҳима тарқалиб, тиқилинч юзага келган.

 

Маҳаллий расмийлар ҳодиса бўйича суриштирув бошланганини маълум қилган.

Категориялар

Боғланиш учун

+998 (71) 207-21-28

Электрон манзил:

info@zamon.uz

Шаҳодатнома

№1346 Берилган сана: 28.05.2020

Асосчиси

ООО Master Media Production and Broadcast

Таҳририят манзили

Tошкент ш., Амир Темур шоҳ кўчаси, 53 уй

Яндекс.Метрика