Ўзбекистон

Ҳоким ёрдамчиси институти ўзини оқладими?

Янги тизимнинг фаолияти ва истиқболдаги вазифаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Ҳоким ёрдамчиси институти ўзини оқладими?

 

 

 

Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан маҳаллаларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантириш ва шу орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 2022 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир маҳаллада “Ҳоким ёрдамчиси” лавозими жорий этилди.

 

Бугунги кунда республикадаги 9,3 мингдан ортиқ маҳаллаларда иқтисодий комплекс таркибига кирувчи ташкилотларда раҳбар лавозимида ишлаб келган иқтисодчилар ҳоким ёрдамчиси сифатида фаолият кўрсатмоқда.

 

Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш ва баҳолаб бориш имконини берувчи ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар маълумотлар базалари билан интеграция қилинган “Онлайн маҳалла” платформаси ишга туширилди.

 

Биринчи босқичда, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги 6,9 миллион хонадонлар хатловдан ўтказилиб, ижтимоий-иқтисодий аҳволига кўра 4 та тоифага ажратиб олинди. Хатловда аҳолининг касб-ҳунарга ўқиш, тадбиркорлик билан шуғулланиш, кредит олиш ва бошқа истаклари ўрганиб чиқилди.

 

Ҳоким ёрдамчиларига яратиб берилган шароит ва молиявий дастаклар қисқа даврда, уларга маҳалла аҳли билан ижобий муносабат ўрнатиш имконини бериб, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишлари натижадорлигини оширди.

 

Ҳоким ёрдамчиларига бу масалаларни ҳал этиш учун 2022 йилда жами 12,5 триллион сўм (1 млрд доллар) миқдорида молиявий инструментлар манбалари шакллантириб берилди.

 

Шу билан биргаликда:

 

  •  2,5 мингта маҳалла чорвачилик,
     

  • 1,4 мингта маҳалла деҳқончилик, 
     

  • 800 та маҳалла боғдорчилик,
     

  • 620 та маҳалла иссиқхона, 
     

  • 230 та маҳалла ҳунармандчилик,
     

  • 470 та маҳалла кичик ишлаб чиқариш, 
     

  • 2,2 мингта маҳалла савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослашганлиги аниқланди.

 

 

Маҳаллаларнинг ихтисослашувидан келиб чиқиб, аҳолини барқарор даромад билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

 

Бундан ташқари, ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги мавжуд муаммо ва имкониятлар ўрганилиб, ҳар бир маҳалла бўйича “йўл харита”лари ишлаб чиқилди.

 

2022 йилнинг ўтган даври мобайнида ҳоким ёрдамчилари томонидан 1,2 миллион нафар аҳоли доимий иш жойларига жойлаштирилди, 997 минг нафари ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатга олинди, 101 минг нафари якка тартибдаги тадбиркорликка (ёлланма ишчилари билан биргаликда) ва 158 минг нафари ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинди, 418 минг нафар фуқароларга ижара асосида ер ажратилди.

 

Оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 388 мингта лойиҳаларга 9 триллион сўмлик кредит ажратилди.

 

Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш, уларга меҳнат қуроллари ва асбоб ускуналари олиб бериш бўйича 174,0 млрд. сўмлик субсидиялар ажратилди.

 

Касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга 243 минг нафар фуқаролар йўналтирилиб, “Ишга марҳамат” мономарказлари ва бошқа нодавлат таълим муассасаларида 195 минг нафари ўқишни тамомлади.

 

Ҳоким ёрдамчилари томонидан шакллантирилган 48 мингдан ортиқ «маҳаллабай» микролойиҳаларнинг 47 мингтаси ишга туширилиб, 232 мингга яқин иш ўринлари яратилди.

 

Натижада маҳалларда 84 мингта юридик ва 95 мингта якка тартибдаги тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Аҳоли яшаш шароитини яхшилаш мақсадида ҳоким ёрдамчиларининг сайи-ҳаракати билан маҳалларда:

 

  • 20,6 минг км таъмирталаб ички йўллар шағаллаштирилди,
     

  • 10,6 минг км йўллар асфальтлаштирилди, маҳалла ҳудудидан ўтувчи магистраль йўл ёқасида 1,8 минг км пиёдалар йўлакчалари барпо этилди;
     

  • фойдаланишга яроқсиз ҳолга келган 6,5 минг дона трансформатор, 178 минг дона сим ёғочлар ва 151,7 минг дона тунги чироқлар алмаштирилди;
     

  • 40,7 минг км ариқларни тозалаш ва 9,3 минг та вертикал ва кичик суғориш қудуқларини қуриш орқали 332 мингдан ортиқ хонадонлар томорқаси сув билан таъминланди.

 

Бугунги анжуман халқаро экспертлар, вазирликлар, идоралар, банклар, маҳаллий ҳокимликлар, ҳоким ёрдамчилари ва тадбиркорлар иштирокида ташкил этилади. Унда ҳоким ёрдамчиларининг «маҳаллабай» ишлашда йўл қўйилган камчиликлар ва муаммолар ҳамда «маҳаллабай» ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш юзасидан келусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинади.

 

Тадбир доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича сессиялар ташкил этилади:

 

- тадбиркорликни ташкил этиш ва ривожлантириш - молиявий ресурслар билан таъминлаш имкониятлари, микрокредитлаш тизими, муаммолар ва янги ёндашувлар;
 

- ижара асосида ажратилган ер майдонларида “бир контур – бир маҳсулот” тамойилининг жорий этилиши, «агрегатор» тизимининг афзалликлари, ижарачиларни кооперативларга бирлаштириш, ердан олинадиган даромадни ошириш;
 

- аҳолини даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, мавсумий ишлар, касаначилик ва кооперацияларни ташкил этиш, ўзини ўзи банд қилиш ҳамда бу борадаги мавжуд солиқ имтиёзлари;
 

- аҳолини камбағалликдан чиқариш механизмлари: касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш, нодавлат-нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик, субсидиялаш тизими ва бошқалар.

custom img

Россия байроғи туширилган пойандоз иши: ўзбекистонлик аёлга жиноят иши қўзғатиш рад этилди

Қозондаги Бош консулхона маълум қилишича, бунга Россия ваколатли идоралари билан олиб борилган музокаралар натижасида эришилган.

custom img

Тошкентдаги Ислом Каримов ёдгорлик мажмуаси атрофи аҳоли учун очилмоқда

Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасига туташ 37 гектар ҳудудни комплекс ривожлантириш ишлари бошланди. Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги истироҳат боғларини кўздан кечирганди.

custom img

Янги ўқув йилига тайёргарлик: "Президент совғалари" 25 августгача мактабларга етказилади

“Президент совғаси” таркибига 12 турдаги ўқув қуроллари ҳамда Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан давлат рамзлари тасвирланган брелок киритилган.

custom img

Сирдарёда фарзандини кийим илгич билан урган она 3 суткага қамалди

Аёл фарзанди мактабдаги тўгаракка бормасдан кўчада ўйнаб юрганидан жаҳли чиққан.

custom img

Энди экологик экспертиза бошқача ишлайди: Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 майдаги 234-сон қарори нималарни ўзгартирди?

Янги тартиб лойиҳаларни экологик хавфига қараб баҳолаш, бюрократияни қисқартириш ва хизматлар шаффофлигини оширишни назарда тутади.

custom img

Самарқандда "Нурбулоқ" санаторий-курорт шаҳри ташкил этилиши режалаштирилмоқда

Тиббий ҳамда соғломлаштириш туризмини ривожлантириш мақсадида Президент қарори лойиҳаси тайёрланди.

custom img

Ўзбекистонда 2028 йилгача гўшт ва сут ишлаб чиқариш сезиларли оширилади

Янги лойиҳалар ҳисобига қўшимча 190 минг тонна гўшт ишлаб чиқариш ва замонавий "Smart Fermer" тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Саида Раметова оғир жудоликка учради

Ўзбекистон халқ артистининг онаси Заҳрохон Солиева 90 ёшида вафот этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"