Ўзбекистон

Ҳокимлик Дархонда олиб ташланган ёғоч ҳайкаллар бўйича маълумот берди

Таъкидланишича, лойиҳага кўра, монументлар бутун ҳолатда жойига қайтарилиши кўзда тутилган.

Ҳокимлик Дархонда олиб ташланган ёғоч ҳайкаллар бўйича маълумот берди

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мирзо Улуғбек тумани “Дархон” мавзесидаги аҳоли дам олиш маскани билан боғлиқ хабарларга муносабат билдирди.

 

 

Ижтимоий тармоқларда 17 сентябрь куни “Дархон” кафеси рўпарасидаги собиқ “Сказка” боғидаги ёғоч монументлар олиб ташланаётгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Аҳолига таниш бўлган жойидан олиниб, ҳудудни тўсиш учун таянчлар пайдо бўлган. Аҳоли ҳайкаллар олиб ташланганидан хавотир билдира бошлади.

 

 

Пойтахт ҳокимлигининг маълум қилишича, кўп йиллар давомида кўримсиз ҳолатга келиб қолган ушбу маскан, монументлар ва мавжуд фавворалар маҳалла фуқаролар йиғини билан келишилган ҳолда MDF Farmation МЧЖ томонидан қайта таъмирланади.

 

“Марказий, Мустақиллик шоҳкўчасида жойлашган аҳоли дам олиш масканини тартибга келтириш ишларидан хавотирга тушиб, монументларни сақлаб қолишда фаоллик кўрсатган фуқароларга ўз миннатдорлигимизни билдирамиз. Ҳамда аслида, лойиҳага кўра бу монументлар бутун ҳолатда жойига қайтарилиши кўзда тутилганини маълум қиламиз”, — дейилади муносабатда.

 

 

“Биз ҳайкалларни демонтаж қилиш жараёнида турли тахминлар ва миш-мишларга тарқалиши ҳамда шаҳар аҳолисини хавотирга солишига олиб келган хатога йўл қўйди. Дарҳақиқат, пойтахтнинг бошқа ҳудудлари қатори ушбу масканда ҳам иш фақат аҳолининг қулайлиги ва фаровонлигига қаратилган. Бу вазиятдан биз тегишли хулосалар чиқардик”, — дея қўшича қилинган.        

 

                                                             

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.

Ҳокимлик Дархонда олиб ташланган ёғоч ҳайкаллар бўйича маълумот берди | Zamon.uz